Ссылки доступа

АҚШ Хоманаийнинг ўғли ва Эрон Бош штаби бошлиғига нисбатан санкция киритди


АҚШ молия вазирлиги душанба куни Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтирди, санкциялар рўйхатига мамлакат олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийнинг атрофидаги тўққиз кишини, шунингдек Эрон Қуролли Кучлари бош штабини киритди.

АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг баёнотига қараганда, санкциялар рўйхатига киритилган кишилар хориждаги Америка объектларига қилинган хужумларга, шунингдек Эрондаги қийноқлар ва қотилликларгаалоқаси бор.

Санкциялар рўйхатида Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўғли Мужтабо Хоманаий, бош штаб бошлиғи Муҳаммад Ҳусайн Богарий, Хоманаийадминистрацияси раҳбари Муҳаммад Голпаегани, шкунингдек Эрон рахбпарн инг ўнг қўли дея кўрилапдлигапнВахид Хаганиан ҳам бор.

Санкциялар ҳақидаги баёнот Эрон Ислом инқилобидан сўнг Теҳронда АҚШ элчихонасининг биноси ишғол қилиниб ўнлаб Америка фуқоролари гаровга олинганинг 40- йиллиги арафасида берилди.

Шунингдек, душанба куни АҚШ бундан 11 йил муқаддам Эронда йўқолиб қолган ФБР собиқ агенти Роберт Левинсоннинг қаердалигини аниқлашда ёрдам берганларга 20 миллион доллар мукофот берилишини ваъда қилгани ҳам маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG