Ссылки доступа

Тожикистон фуқаролари Қирғизистондаги вақтинча ушлаб туриш изоляторини тарк этди


Қирғиз чегарачилари томонидан ушланган Исфара туманидаги Ворух қишлоқ кенгашида яшовчи Боисжон Бобоҳасанов ва Дилшод Каримов чегарани бузгани учун жарима тўлгани боис 5 ноябрь куни озод қилинди. Тожикистонликлар уч ҳафтадан кўпроқ Боткен изоляторида ушлаб турилди.

«Ворухликлар иши бўйича Баткен (ҚР) шаҳар судининг мажлиси сешанба куни бўлиб ўтди. Боисжон Бобоҳасанов ва Дилшод Каримов давлат чегарасини бузиб ўтганликда айбдор деб топилди ва ҳар бири 37 минг сомони ($3700дан кўпроқ) миқдорда жаримага тортилди», деди Радио Озодига улардан бирининг қариндошиНурмуҳаммад Каримов. Унинг сўзларига қараганда, Боисжон ва Дилшод ҳозир Ворухда.

Ворух қишлоқ кенгашида истиқомат қилувчи Боисжон Бобоҳасанов ва Дилшод Каримов 14 октябрь куни йўқолиб қолишган эди. «Биз «Пули офтобруя» деб аталган жойдаги яйловга қидирув гуруҳини юбордик, аммо у ерда улар йўқ эди. Эртаси куни фуқороларимиз қирғиз чегарачилари томонидан ушлангани ва Боткенга олиб кетилгани маълум бўлди. Бобоҳасанов ва Каримовда ов қуроли бор эди», -деган эди аввалроқ Ворух милиция бўлимининг ходими Аминжон Нозиров.

Хабарларга кўра, улар давлат чегарасини қонунга зид равишда кесиб ўтганликда айбланди. Қирғизистон давлат чегара хизмати тожикистонликларнинг ушлангани борасидаги Радио Озоди сўровига жавоб бермади.

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрь куни бундан аввал Тожикистон ҳудудида ушланган Қирғизистон фуқароси Асилбек Каримов ватанига қайтарилган эди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг хабар қилишича, 2019 йилнинг 31 октябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон тегишли идоралари, шунингдек чегара муассасалари раҳбарларининг музокоралари бўлиб ўтди. Музокараларда Қирғизистон фуқароси А. Каримовни қирғиз томонига топшириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Музокаралар якунида Асилбек Каримов Тожикистон Республикасининг чегара қонунчилигини бузгани учун тўланадиган жаримадан озод қилинди ва ҚР Давлат Чегара хизматига топширилди.

Тожикистон-Қирғизистон чегарасининг узунлиги 976 километрни ташкил қилади, шундан атиги 504 километри шу кунга қадар делимитизация ва демаркация қилинган. Аниқланмаган чегара линияси кўпинча қўшни қишлоқлар аҳолиси ўртасидаги низоларга сабаб бўлади.

XS
SM
MD
LG