Ссылки доступа

Москвада терактни режалаштириш айби билан қирғизистонлик ушланди


Москвадаги Черемушкин суди 1989 йилда Қирғизистонда туғилган Талант Онуровни ҳибсга олди. Тергов қўмитаси уни терактга тайёргарлик кўришда айблади ва у айбига иқрор бўлганини маълум қилди, дея хабар беради Москва ТҚ вакили Юлия Иванова.

Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонасининг баёнотига қараганда, Россия ҳуқуқ-тартибот идораларига Онуровнинг фуқаролиги масаласида сўровнома юборилган, аммо унинг қирғизисотнлик эканини тасдиқловчи расмий маълумот ҳозирча йўқ.

"Тергов маълумотига кўра, 2019 йилнинг сентябрида Қирғиз
Республикасида туғилган шахс террор актини содир этиш мақсадида пойтахтга келган. Бир ой давомида эркак ўзига ҳаммаслак қидирган, адабиётларни ўрганган, таълим берувчи видеороликларни томоша қилган, шунингдек айрим шахсларга қаратилган қонунга зид ҳаракатларни содир этадиган жойни танлаган. Сўроқ вақтида гумондор айбига иқрор бўлди", - деди Иванова. Теракт қаерда юз бериши мумкинлиги ва Онуров нима иш қилганини муассаса ошкор қилмади.

Теракт содир этишга уриниш (РФ Жиноят кодексининг 30 моддаси 1 қисми ва 205 моддаси 1 қисми) моддасига кўра Онуров 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳозирча у 2020 йилнинг 1 январига қадар ҳибсга олинди.

ТАССнинг номини ошкор қилишни истамаган манбасининг айтишича, Онуров 1 ноябрь куни ушланган ва у радикал ислом тарафдоридир.

XS
SM
MD
LG