Ссылки доступа

Туркманистон президентининг ўғли бошчилигидаги вилоят пахта режасини биринчи бўлиб бажарди


Туркменские старейшины благословляют сбор хлопка (архивное фото)
Туркменские старейшины благословляют сбор хлопка (архивное фото)

Туркманистон президентининг ўғли раҳбарлик қиладиган Ахал вилояти биринчи бўлиб пахта тайёрлаш давлат режасини бажарди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Туркманистон давлат телевиденияси 4 ноябрь куни президент Гурбангули Бердимуҳамедов видеоалоқа бўйича кўрсатилган ҳукумат йиғилишида Ахал вилояти раҳбари Сердар Бердимуҳамадевнинг пахта ҳосилини йиғиш давлат режаси бажарилгани тўғрисидаги ҳисоботини қандай эшитаётганини намойиш қилди.

Туркманистон ҳукуматига яқин Озодлик радиоси мухбирининг 31 октябрь куни хабар беришича, бу йил пахта тайёрлаш бўйича давлат режаси бажарилмайди ва Туркманистон қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигида далаларда пахта қолмагани сабабли тўполон кузатилмоқда. Бундан ташқари, манбанинг даъво қилишича, президент ўғли бошчилигидаги Ахал вилоятининг ҳар қандай усуллар билан режани бажариши борасида фармойиш берилган.

Октябрь ойи охирида Turkmen.news нашри 22 октябрь ҳолатига кўра, Ахал ва Марий вилоятларида давлат режаси 40 фоиздан ошмаганлигини хабар қилган эди. Ҳали августдаёқ қишлоқ хўжалигининг юқори мартабали амалдорлари ва вилоятлар раҳбарларига биринчи бўлиб режани бажаришида Ахалга ёрдам бериш топширилгани хабар берилганди. Бунинг ортидан август охирида бошқа минтақалар яшовчиларини пахта териш учун Ахал вилоятига жўната бошлашди.

Сын туркменского президента должен победить
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:06 0:00

Эслатиб ўтамиз, бу йил дон ҳосилини йиғиш давлат режасини ҳам Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги Ахал вилояти биринчи бўлиб бажарди. Туркман ҳукуматига яқин Озодлик радиоси манбасининг хабар беришича, Ахалнинг биринчи бўлиб режасини бажаришини таъминлаш учун Марий, Лебап ва Балкан вилоятларидан зудлик билан дон терувчи комбайнлар келтирилган эди.

Ахал вилоятининг 37 ёшли ҳокими Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон президентининг ягона ўғли ҳисобланади. Сўнгги икки йил мобайнида у парламент депутати этиб сайланди, Ташқи ишлар вазирлигида юқори лавозимларни эгаллади, 5 ой муқаддам Ахал вилояти раҳбари этиб тайинланди.

XS
SM
MD
LG