Ссылки доступа

Ўзбекистонда пахта кампаниясининг навбатдаги қурбони қайд қилинди


Иллюстративное фото.
Иллюстративное фото.

Бухоро вилоятининг Жондор туманида 30 октябрь куни Олот туман ИИБ жиноий қидирув бўлими ходими бошқарган автомобиль трактор прицепи билан тўқнашиб кетганидан сўнг портлаб кетди.

Юз берган ЙТҲ оқибатида Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ тергов бўлими зобити Шоҳидбек Жумаев ўз машинаси салонида ёниб кетди. Ҳодиса 30 октябрь куни Жондор туманидаги “Хумин” қишлоғи яқинидаги халқа йўлида юз берди. Ҳодиса гувоҳларидан бирининг хабар қилишича, Шоҳидбек Жумаев бошқарган «Равон» русумидаги автомобиль катта тезликда тўпланган пахта ҳосилини қабул пунктига олиб кетаётган трактор прицепига бориб урилган.

– Маълум бўлишича, йигит жиноий қидирув бўлимида ишлаган. 30 октябрь куни Бухородан қайтаётган эди. Шаҳарга пахта топшириш учун борган эди. Пахта заводи яқинида айланма йўл бор, шу ердан пахта ортилган тракторлар қайрилиб олади. Йигит катта тезликда мана шу трактор прицепига бориб урилди. Бунинг натижасида зобит машинасидаги газ баллони портлаган. Пахта ҳам, машина ҳам ёниб кетди. Мен ички ишлар идорасининг ходими тириклайин ўзмашинасида ёнаётганини кўрдим, – дейди суҳбатдош.

​Ўзини таништирмаган Олот туман ИИБ ходими ҳамкасбининг ҳалок бўлгани борасидаги хабарни тасдиқлади.

Бу фожеадан икки кун муқаддам Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги «Огар» қишлоғида пахта теримига жалб қилинган одамларни олиб кетаётган автобус «Матиз» автомобили билан тўқнашиб кетди. Гувоҳлардан бирининг хабар беришича, автобуссалонида пахта теримчилари бор эди.

– Бу ҳодиса кечки соат 7да юз берди. «Матиз» автомобилини маҳаллий фермер бошқараётган эди. У қаршисидан келаётган автобус билан тўқнашиб кетди. Автобус ҳайдовчиси рулни буриб юбормоқчи эди, аммо автобус зовурга тушиб кетди. Бахтли тасодиф туфайли автобус йўловчиларидан ҳеч ким жиддий жароҳат олмади. «Матиз» ҳайдовчиси эса оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди, – дейди гувоҳ.

Ҳар йили пахта мавсумида Ўзбекистонда одамлар ҳалок бўлади. Шу йилнингоктябрь ойи ўрталарида Ўзбекистон пахта далаларида икки нафар аскар ҳалок бўлди – улар ухлаётганда трактор босиб кетди. Аскарлар Сирдарё вилоятида пахта тераётган эди. Улар ҳарбий хизматни Фарғона вилоятида ўташаётган эдилар.

XS
SM
MD
LG