Ссылки доступа

ҚР рўйҳатга олиш хизматида фуқароларнинг паспорт маълумотларини сотиш ташаббусига изоҳ беришди


Давлат рўйҳатга олиш хизмати матбуот хизмати Адлия вазирлигининг фуқаролар паспорт маълумотларини банклар, молия-кредит ташкилотлари, нотариал контора ва мобил алоқа операторларига сотиш ташаббуси борасида тушунтириш берди.

Қайд этилишича, 2017 йилда ID-картларнинг янги намунаси жорий этилганидан кейин, фуқаро ҳақидаги маълумотларнинг бир қисми электрон чипда сақланади, у билан ишлаш учун эса махсус ўқий оладиган қурилма талаб этилади.

«Кўплаб идораларда қурилмалар йўқлиги сабабли Давлат рўйҳатга олиш хизматига фуқаро ҳақида долзарб маълумотлар олишда кўмак кўрсатиш илтомоси билан молия-кредит ташкилотлари, нотариал конторалар ва хусусий нотариуслар томонидан мурожаатлар келиб тушган. ДРХ ва олувчининг ўзи ўртасида эришилган келишувга кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан 2019 йилнинг 1 декабригача фуқаро тўғрисидаги долзарб маълумотлар синов режимида ДРХнинг электрон хизмати воситасида тақдим этилмоқда», - деб хабар беради ДРХ.

Қайд этилишича, паспорт маълумотлар берилмоқда, бунинг учун фуқаро ўзи хизмат олаётган ташкилотнинг маълумотлар олиши ва йиғишига ёзма розилигини бериши лозим.

Фуқаро розилиги билан қуйидаги ахборот тақдим этилади: шахсий идентификацион рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, ҳужжат рақами, уни берган орган, унинг коди, берилиш санаси, амал қилиш муддати, жинси, юзнинг рақамли тасвири, яшаш жойи, оилавий аҳволи.

«Юқорида кўрсатилган ахборот фуқаронинг ўзи хизмат олиш чоғида тақдим этган маълумотларни тасдиқлаш учун тақдим этилади. Бугунги кунда ахборот тақдим этиш пулли давлат хизмати ҳисобланади. Бироқ “электрон нотариат” ахборот тизимининг жорий этилиши муносабати билан 2012 йилдаги қарорнинг нотариал конторалар ва хусусий нотариусларга фуқароларнинг амалдаги ва амалда бўлмаган миллий паспортлари тўғрисидаги маълумотларни бепул бериш қисмига ўзгартиш киритиш лозим», - дея тушунтириш беришди ДРХ дагилар.

Аввалроқ хабар қилинишича, Адлия вазирлиги фуқароларнинг паспорт маълумотларини банклар, молия-кредит ташкилотлари, нотариал конторалар ва мобил алоқа операторларига сотилиши кўзда тутилган қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиққан эди. Мазкур маълумот ўзларининг шахсий маълумотлари сақланиши юзасидан хавотирга тушган ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг танқидлари ёмғирига дучор бўлган эди.

XS
SM
MD
LG