Ссылки доступа

Lufthansa ходимларнинг иш ташлаши туфайли 1300 та рейсни бекор қилади


Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси учувчи ва борткузатувчиларининг иш ташлашлари сабабли 1300га яқин рейсни бекор қилади. Бу 180 минг нафар йўловчига таъсир кўрсатади. Иш ташлашлар икки кун – 7 ва 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Жума куни Lufthansaнинг Франкфурт- Майн аэропорти яқинидаги бош қароргоҳида борткузатувчиларнинг оммавий намойиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Экипажларнинг аъзолари маошлар оширилиши ва меҳнат шароитлари яхшиланишини талаб қилишмоқда.

Lufthansa раҳбарияти ходимларининг норозиликларини юридик жиҳатдан тақиқлашга ҳаракат қилди. Бироқ, меҳнат баҳслари бўйича суд чоршанба куни авиакомпания даъвосини рад қилди. Lufthansa бу қарор устидан шикоят қилмоқчи.

Октябрь ойида Lufthansa билан боғлиқ тўртта авиакомпания, жумладан, Eurowings ва Germanwings ходимлари иш ташлаган эди.Ўшанда Берлин, Мюнхен, Франкфурт ва Дюссельдорф аэропортларидан рейслар бекор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG