Ссылки доступа

ҚР да шахснинг юзини танийдиган камераларни оммавий ишлатишга қарши мораторий жорий этиш таклиф этилмоқда


Таркибига қатор ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллари кирган фуқаролик назорати қўмитаси шахснинг юзини танийдиган камералардан оммавий фойдаланишга қарши мораторий жорий этишга чақирди.

Фаолларнинг айтишича, фуқаролар ортидан оммавий кузатиш – инсон ҳаёти ва ҳуқуқига ҳаддан ташқари ва жуда хавфли аралашишдир.

Ушбу қўмита аъзоси Динара Ошурахунованинг “Озодликка” гапиришича, фуқароларнинг хавфсизлигини ва камералар билан ишлаш тизимини таъминламасдан туриб бундай камералардан фойдаланиш тартибини киритиш нотўғри.

«Барчага маълумки, суд тизимида коррупция гулламоқда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноят содир этаётган, жиноятчилар билан ҳамкорлик қилаётган ҳолатлар маълум. Ким билади, бундай ҳолатда олти миллион қирғизистонликларнинг маълумлотлари қандай мақсадларда ишлатилади?» - дея савол қўяди Ошурахунова.

Қирғизистон пойтахтида шахснинг юзини танийдиган видеокузатув камералари пайдо бўлди. Янгиликни Хитой давлат компанияси ўз ҳисобига жорий этмоқда. Тизим ўз ишини бошлаб юборган. ИИВга кўра, Бишкекда ҳаммаси бўлиб мингта камера ўрнатиш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG