«2019 йилнинг бошидан бери тавсиявий тартибда интернет ресурслар мулкдорлари ва интернет-ресурслар администрацияларининг 25 мингдан зиёд ҳуқуққа зид материаллари ўчириб ташланди. Террорчилик ва диний экстремизм тарғиботи ўрин олган 13 мингдан кўпроқ материалларга кириш чекланганди», — деди Абаев.
Қозоғистон расмийлари йилдан йилга Тармоқда террорчилик ва диний экстремизм тарғиботига қарши кураш ҳақида гапирмоқда, бироқ бундай тўсиб қўйилган саҳифалар рўйҳатини чоп этмаяпти. Тўсилган ресурслар орасида расмийларга ёқмайдиган сайтлар бўлиши мумкинлиги боис ҳуқуқ ҳимоячилари жараён очиқ бўлиши кераклигини гапирмоқда.
5 ноябрь куни Freedom House халқаро ҳуқуқ ташкилотининг чоп этган йиллик тадқиқотида Қозоғистон Интернет эркинлиги сезиларли ёмонлашган мамлакатлар сафига киритилган.