Ссылки доступа

Гей эканини очиқ тан олган туркман шифокори уйида пайдо бўлди


Туркманистонда очиқчасига гей эканини тан олган ва шундан сўнг 24 октябрь куни полиция бўлимига чақирилганидан сўнг йўқолиб қолган 24 ёшли шифокор ўз уйида пайдо бўлди.

Ота-онаси, ака-сингиллари ҳам йўқолиб қолган Қасимберди Гараев “Озодлик” радиосининг туркман хизмати билан 6 ноябрь куни бўлиб ўтган суҳбатда ҳеч қачон Азатлық радиоси билан боғланмагани борасида баённот берди, ҳамда мессенджер орқали бўлиб ўтган видеомулоқотни инкор қилди.

У шунингдек, ўзи ҳақида аввал берилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. Гараев ўтган ойда Азатлиқнинг туркман хизматига гей бўлгани сабабли ватанида бир қатор муаммолар билан тўқнаш келгани юзасидан маълум қилган эди. Маълумки Туркманистонда бесоқолбозлик жиноят ҳисобланади.

Гараев 6 ноябрь куни берган баёнотида Азатлиқ таҳририятига юборган видеомурожаати бошқа мақсадларда ёзилганини маълум қилди. Оиласи билан видолашув видеомурожаатида гейлиги учун уларга келтирган муаммолари учун узр сўраган эди. Унинг айтишича, видео Азатлиқ таҳририятига хатолик туфайли юборилган.

21 октябрь куни консерватив мамлакатда гейларнинг ҳаёти мураккаб эканлигини айтган Гараев орадан учн кун ўтиб полицияга чақирилди. Шундан сўнг Қасимберди ва унинг оиласи билан алоқа узилиб қолди.

Туркманистонда бесоқолбозлик учун икки йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Гараев ишлаган Туркманистон пойтахти Ашхободдаги нуфузли клиника ходимлари Азатық радиосига касби врач-кардиолог бўлган йигит «эндиликда бу ерда ишламаётганини» айтишди.

XS
SM
MD
LG