Ссылки доступа

Қирғизистон тарих ва аждодлар хотираси кунларини нишонламоқда


Қирғизистонда 7 ва 8 ноябрь тарих ва аждодлар хотираси кунлари сифатида нишонланади, бу кунлар мамлакатда байрам деб эълон қилинган. Шу муносабат билан қирғизистонликлар қаторасига тўрт кун – 7 дан 11 ноябргача дам олишади.

Тарих ва аждодлар хотираси кунлари Қирғизистонда 2018 йилдан бери нишонланади. Бу борадаги ташаббусни 2017 йили собиқ президент Алмазбек Атамбаев кўтарди, 7 ноябрдаги Октябрь инқилоби байрамини Тарих куни, 8 ноябрни Аждодлар хотираси куни деб номлашни таклиф қилди.

Қирғизистонликларни айём билан президент Сооранбай Жээнбеков табриклади. «Ушбу кунларда биз тарихимиздаги ҳал қилувчи саҳифаларни эслаймиз, аждодларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз. Боболаримиз кўп асрлик мураккаб синовлардан ўтар экан, бизга халқимиз фахрланадиган тарихни туҳфа этишди», - дейилади унинг халққа қилган мурожаатида.

Жээнбеков “аждодларимизнинг порлоқ хотираси олдида биз бугун давлатимизнинг келажаги учун тарихий масъулиятни ҳис қилаяпмиз”, дея қайд этади.

Бундан ташқари, 7 ноябрь Қирғизистонда журналистларнинг касб байрами нишонланади. Марказий Осиё янгиликларн Хизмати таҳририяти ҳам барча ҳамкасбларни табриклайди ва ижодий муваффақиятлар тилайди!

XS
SM
MD
LG