Ссылки доступа

Демократлар Трамп импичменти бўйича биринчи очиқ эшитувлар ўтказади


Адам Шифф

Президент Доналд Трампнинг импичменти тўғрисидаги масала юзасидан текшриш доирасидаги ошкора эшитувлар келаси ҳафта бошланади. Бу ҳақда АҚШ вакиллар палатасининг разведка бўйича раҳбари Адам Шифф баёнот берди.

Қайд этилишича, 13 ноябрь куни очиқ кўрсатмаларни АҚШнинг Украинадаги ишлари муваққат ишончли вакили Уильям Тейлор ва АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси ўринбосари Жорж Кент, 15 ноябрь куни эса АҚШнинг Украинадаги собиқ элчиси Мари Йованович бера бошлайди. Эшитувлар ҳақидаги қўшимча тафсилотлар, Адам Шиффга кўра, яқин кунларда чоп этилади.

Демократлар Трампни мансаб ваколатларни суиистеъмол қилиш ва бошқа давлат раҳбари – Украина президенти Владимир Зеленскийни АҚШдаги сайловолди кампаниясига аралашиш учун ишлатиш уринишида айбламоқда. Трамп ва унинг тарафдорлари айбловни тўлалигича рад этмоқда.

АҚШнинг украин сиёсати шаклланишига алоқадор бўлган Трамп администрациясининг ўндан зиёд дипломатлари ва ходимлари Конгрессда кўрсатма берди. Уларнинг барчаси Киевга босим кўрсатиш аломатлари борлигига ишора қилишди. Бироқ уларнинг бирортасида АҚШ президентининг мазкур жараёнга бевосита арадашувига оид далиллари йўқ.

Агар Вакиллар палатаси Трампга импичмент эълон қилса, шундан кейин бу ишни АҚШ Сенати кўриб чиқишни бошлайди.

Президентни буткул ҳокимиятдан четлатиш борасида якуний қарорга келиш учун Конгресснинг юқори палатасида сенаторларнинг учдан икки қисми овози керак бўлади.

XS
SM
MD
LG