Ссылки доступа

Белорус СИЗОсидан тожик мухолифатчиси озод қилинди


Шу йилнинг 25 сентябрь куни Литва-Белорусс чегарасида ушланган тожик журналисти ва муҳолифатчиси Фарҳод Одинаев Гродно шаҳридаги СИЗОдан озод қилинди. Бундан аввалроқ Белорус расмийлари Тожикистон бош прокуратурасининг уни ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимосини рад қилган эди.

"Фарҳод Одинаев адвокат билан телефон орқали қисқача суҳбатлашди ва қариндошлари қуршовида СИЗО ҳудудини тарк этди. У эркин, ҳохлаган томонига кетиши мумкин", –дея хабар бердихуқуқни ҳимоя қилувчи Human Constanta ташкилоти вакили Наста Лойка.

Тожикистон ҳукумати мамлакатда фаолияти тақиқланган ташкилотга алоқаси борлиги гумони билан 42 ёшли Одинаевни қидирувга берган эди. 42 ёшли мухолифатчи фаол 2015 йилда фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш Партияси (ТИУП)нинг аъзоси эди.

2013 йилда Одинаев бир неча ой мобайнида Москвада жойлашган Safo TV мухолифат телеканалини бошқарган (Одинаев Россия фуқороси ҳамдир). Ўша йили Россия расмийлари телеканални беркитди. Хорижда қувғинликда яшаётган ТИУП вакилларининг хабар қилишларича, Одинаев яқинда Польша визасини олган ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕҲХТнинг Варшавада бўлиб ўтадиган конференциясида иштирок этиши керак эди.

XS
SM
MD
LG