Ссылки доступа

Cенатор Светлана Ортиқова Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди


Uzbekistan - senator Svetlana Ortikova

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, Ўзбекистон сенати раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова мамлакат бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.

Светлана Ортиқова 1962 йил 1 январда Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида туғилган.

1987 йилда Тошкент давлат университети юридик факультетини тамомлаган.

Светлана Ортиқова кўп йиллар прокуратура тизимида фаолият юритган.

2014 йилда у Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб, айни йили парламент сайловини уюштиришга бош-қош бўлди.

2015 йилдан 2019 йилга қадар Сенатга раислик қилган Ниғматилла Йўлдошевга ўринбосарлик қилди.

Ниғматилла Йўлдошев 2019 йил июнида Ўзбекистон бош прокурори этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG