Ссылки доступа

Қирғизистон ЕОИИдан автомобиларни расмийлаштиришдаги имтиёзлар даврини узайтиришни сўрайди


Евроосиё иқтисодий комиссиясининг 19 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтадиган мажлисида қирғиз томони учинчи мамлакатлардан олиб кириладиган автомобилларни расмийлаштиришдаги имтиёзлар даврини узайтиришни сўрамоқчи. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги маълум қилди.

Муассасанинг таъкидлашича, қарор коллегиал асосида қабул қилинади.

2019 йилнинг 31 декабрь куни Қирғизистон учун автомобилларга божхона тўловларидаги имтиёзли давр якунланади. 2020 йилнинг 1 январидан Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг тарифлари кучга киради.

Янги тарификацияга кўра автомобилларни расмийлаштириш қимматлашади. Масалан, Toyota Camry (2009, двигател ҳажми 2,5 литр) ҳозир 1250 долларга олиб кирилади. 2020 йилда бу машинанинг божхона тўлови 13 600 долларни ташкил қилади.

Бундан аввалроқ мамлакат Иқтисодиёт вазири Санжар Муканбетов баёнот бериб, Қирғизистон ставкалари бўйича автомобилларга божхона тўловлари муддатини узайтириш масаласида Қирғизистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига мурожаат қилиш имкониятлари борлигини айтган эди.

Қирғизистон ЕОИИга 2015 йил12 августда аъзо бўлиб кирди. Уч йил учинчи мамлакатдан автомобиллар ташкилот ставкалари бўйича олиб кирилди. 2018 йил июлида Қирғизистон ҳукумати божхона тўловларини 2014 йил даражасига туширди. Вазирлар маҳкамасининг изоҳларига кўра, ЕОИИга кириш чоғида Қирғизистон 2020 йилнинг 1 январига қадар ўз ставкаларини ўрнатиш борасида ҳуқуққа эга бўлиши борасида ваъда олган.

XS
SM
MD
LG