Ссылки доступа

Қозоғистонда амалдорларга яна смартфонлардан фойдаланишга рухсат берилди


Қозоғистонда давлат ходимларига тез орада иш жойида смартфонлардан фойдаланишга рухсат берилади, дея хабар берди Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирининг ўринбосари Аблайхан Оспанов.

"Мендаги маълумотларга кўра, қарор ҳукуматда кўриб чиқилмоқда, тез орада биз у ҳақда билиб оламиз. Тегишли барча давлат идоралари билан келишилган, эндиликда қарор ҳукумат мажлисига олиб чиқилади. Бу ноябрда юз беришига умид қиламиз", – деди Оспанов журналистларга 7 ноябрь куни сенат мажлисида.

"Гап барча давлат ходимларига чекловларсиз смартфонларни қайтариш ҳақида бормоқда. Бу давлат раҳбарининг топшириғига кўра амалга оширилмоқда", – дея қўшимча қилди Оспанов.

Қозоғистон давлат хизматчиларига 2016 йил мартида смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди: интернетга кира оладиган ва фото- видеокамералари мавжуд мобил ускуналар тақиқланди. Уларнинг ўрнига амалдорлар фақат қўнғироқ қила оладиган ва SMS-хабар жўната оладиган телефонлардан фойдаланишлари мумкин бўлди. Президент идорасининг тушунтириш беришича, хизмат маълумотлари сизиб чиқиши ҳолатлари қайд қилингани боис тақиқлов киритилди.

Шу муносабат билан Оспанов ҳар бир давлат идораси ходими ҳамон ишда оладиган ахборот учун маъсул эканлигидан ва унинг тарқалиб кетиши учун “қонун олдида жавоб бериши”дан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG