Учрашув “Озодлик” радиоси ташаббуси билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтди. Томонлар “Озодлик” радиоси мухбирларининг Тожикистондаги фаолиятини муҳокама қилдилар.
Учрашув аввалида Эмомали Раҳмон Тожикистон ҳукумати матбуот эркинлиги масалаларига жиддий аҳамият беришини ва мамлакатда сўз эркинлиги таъминланганини, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборпот воситалари фаолияти учун эркин ва нормал шароит яратиб беришга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Жейми Флайнинг қайд қилишича, учрашув самимий руҳда бўлиб ўтди ва ўзи ахборотни эркин тарқатиш тарафдори эканлигини таъкидлаганини, шунингдек Тожикистонда Озоди радиоси мухбирларининг эркин фаолияти зарурлигини эслатиб ўтган.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таъкидлашича, “Озоди радиоси” фаолиятининг тўхтатилиши борасидаги миш-мишлар ғирт ёлғон ва бугунги кунда Тожикистонда радионинг 18 нафар ходими рўйхатдан ўтган, айрим собиқ совет мамлакатларида “Озодлик радиоси” фаолияти бутунлай тақиқланган бир вақтда улар Тожикистонда ўз фаолиятларини эркин олиб боришмоқда”.
Унинг қўшимча қилишича, сўнгги вақтларда “Озоди радиоси” Тожикистон Республикаси Олий суди томонидан фаолияти тақиқланган террорчилик партиялари ва ҳаракатлари фаолиятига оид хабарларни тарқатиш билан шуғулланиб келмоқда.
Жейми Флай Эмомали Раҳмонга мурожаат қилар экан: “Озодлик радиоси журналистиканинг олий меъёрларига амал қилади ва қандайдир босим ёки таҳдидлар туфайли принципларини ўзгартирмайди” деди.
Тожикистонда “Озоди радиоси” мухбирларининг аккредитацияси ҳақида гапирган Жейми Флай “айрим мухбирларнинг ишлашига рухсат берилиб, айримларига рухсат берилмаслиги ёки қисқа муддатга рухсат берилиши қабул қилиб бўлмайдиган принцип” эканлигини таъкидлаб ўтди.
Жейми Флайнинг сўзларига қараганда, “Тожикистон президенти “Озоди радиоси”нинг Тожикистонда муҳим эканлигини таъкидлаган ва “Озодлик” Тожикистонни тарк этишини истамаслигини билдирган”. Учрашувдан кейинФлай Тожикистон ТИВ ва бошқа тузилмаларига мурожаат қилиб “президент кўрсатмаларини бажаришга ва қисқа муддатлар ичида “Озоди радиоси” мухбирларини аккредитациядан ўтказишга” чақирди.
Бугунги кунда “Озоди радиоси”нинг ўн бир нафар журналисти ва ходимига фаолият юритиш тақиқлаган, чунки улар Тожикистон қонунларига кўра мамлакат ТИВдан аккредитация олмаган. Улар орасида – уч нафар янги ходим ва 6 нафар аккредитация муддати узайтирилишини кутаётган журналист бор. Аккредитация муддати 1 ноябрь куни якунланган 9 нафар журналистнинг етти нафарининг аккредитациясиТожикистон ТИВ томонидан узайтирилди, бироқ олти нафарининг аккредитация муддати олти ойга, уч нафариники эса уч ойга узайтирилди.