Ссылки доступа

Шифокор-гей билан боғлиқ можародан сўнг Туркманистонда “бесоқолбозлик” учун ўтирганлар “суҳбатга чақирилмоқда”


Туркманистон ҳуқуқ-тартибот идоралари гей ёки “бесоқолбозлик” (Туркманистон Жиноят кодексининг 135 моддаси) бўйича жавобгарликка тортилганларни “суҳбатга” чақирмоқда.

"Бу ерда бесоқолбозлик билан танилган одамларни суҳбатга чақиришмоқда. Ҳатто Ниёзов (1985 йилдан 2006 йилгача Туркманистон раҳбари Сапармурат Ниёзов) даврида бесоқолбоз бўлгани учун армияга олинмаганлар ҳам чақирилмоқда. Бундан ташқари бесоқолбозлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган одамлар билан ҳам суҳбатлашилди. Унга қадар ажиотаж бўлмаган эди, фақат бесоқолбоз акти бўйича ушлашарди. Ҳозир эса ҳодиса шов-шувларга айланди", – дея хабар беради Азатлық радиоси мухбири.

5 ноябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов МХВ Яйлим Бердиевга қаттиқ ҳайфсанэълон қилди. Ҳукуматдаги манбанинг таъкидлашича, “туркманлар учун шармандали бўлган ҳодиса” хориж ОАВда ёритилиши“президентни ғазаблантирган”. Президент шунингдек, туркманларни шарманда қилган шахс Бердимуҳаммедлов каби тиббиёт ходими бўлганидан норози бўлган.

Туркманистонлик шифокор-кардиолог Қасимберди Гараев шу йилнинг октябрида ўзининг жинсий мойиллиги борасида иқрор бўлди, шундан сўнг йўқолиб қолди – 24 октябрдан сўнг у журналистлар билан боғланмади, ишга чиқмади, унинг оиласи эса яшаш жойини ўзгартириб Ашхабоддан чиқиб кетди. У ОАВга мурожаат қилиб ўз тарихи ҳақида гапирган мамлакатдаги илк ЛГБТ вакили ҳисобланади.

Туркманистонда бесоқолбозлик учун икки йилгача қамоқ жазоси берилади. Йўқолиб қолишидан 10 кун аввал эркак видеомурожжаатини ёзиб олган.

6 ноябрь куни кечқурун Азатлық радиоси таҳририятига ўзини Мақсат Гараев - Қасимберди Гараевнинг отаси дея таништирган эркак телефон қилди. У ўғли билан ҳаммаси жойида эканлигини айтди, ҳамда у билан Imo мессенджери орқали боғланишга ёрдам берди. Видеоалоқа вақтида шифокор аввал ўзи ҳақида берган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, ёзиб олинган видео хато бўлганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG