Вилоят судининг маълум қилишича, суд унга 15 кунлик ҳибс борасида ҳукм чиқарди: беш кун – сентябрь ойи бошларида Қозоғистон худудларида Хитой билан қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўҳтатилишига қарши ўтказилган митингда иштироки учун ва яна 10 кун – «полиция талабига бўйсинмагани учун».
Суд материалларига кўра, 3 сентябрь куни Оқтобе хокимияти биноси олдида фаол «Қытай экспансиясына жол жоқ» («Хитой экспансиясига йўл йўқ») дея ёзилган плакатни кўтариб олган ва «Қазақтар, ояныңдар» («Қозоқлар, уйғонинг») дея бақирган. Суд материаллида айтилишича, 7 ноябрь куни Молдин полиция ходимларининг қонуний талабини бажармаган.
Молдиннинг рафиқасиЖадира Нугманованинг айтишича, полиция ходимлари эрини пайшанба куни эрталаб қизчасини мактабга кузатаётганида ушлашган.
– Эримга тўрт киши ташланди ва ўз машиналарига солиб олиб кетишди. Аввалига бу бизга маълум бўлмади. Орадан кўп ўтмай мен хавотирга тушдим. Мактабга бордим, шифохона ва полицияга қўнғироқ қилдим. Полициядагиларменга: «Эрингиз полициянинг Завод бўлимида, бироз ўтиб уни маъмурий судга олиб боришади», дейишди. Кун бўйи судда ўтирдим ва кечки 20да уйга қайтдим. Унингполицияга бўйсинмагани ҳақидаги гаплар ғирт ёлғон, – дейди Жадира Нугманова.
Ўтган ҳафтада Алибек Молдинга нисбатан “Ҳақоратлаш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди.
Судда маълум бўлишича, бир гуруҳ кўпболали оналар шикоят билан мурожаат қилишган. Иш бўйича жабрдийда сифатида қатнашаётиган кўп болали она Жанар Қулмамбетованинг таъкидлашича, Молдин ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида гўёки кўп болали оналарни ҳақоратлаган. Молдиннинг тарафдорлари ҳам суд мажлисига келишди. Улар иш буюртма асосида эканлигини айтишмоқда. Мажлис бошланишидан аввалроқ суд залида иштирок этаётган фаолнинг тарафдорлари ва шикоятчилар ўртасида низо келиб чиқди.
Алибек Молдин ўтган ҳафтада Азаттық радиосига, сўнги бир ярим йилда уч марта маъмурий ҳибсга олингани ва бу ҳибсга олишлар сиёсийлаштирилганини маълум қилган эди.