Ссылки доступа

Парижда тожик мухолифати ва Тожикистон президенти тансоқчилари муштлашди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Парижда тожик мухолифати ва Тожикистон президенти тансоқчилари муштлашди. Франция президенти Эммануэл Макрон 8 ноябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан мулоқот ўтказди. Айни куни Парижда президент Раҳмон тансоқчилари ва мухолифат фаоллари ўртасида муштлашув бўлди. (видео)

- Косондаги туғруқхонада жой етишмаслиги сабаб аёллар уч ҳафта полда ётишга мажбур бўлди. Қашқадарёнинг Косон тумани Тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида таъмирлаш ишлари ўтказилгани сабаб кўзи ёриган аёллар октябрь ойи бошида уч ҳафта давомида полда ётишга мажбур бўлди. (видео)

- Ўзбек рассоми яратган чопонлар колониал ўтмишга кўзгу тутди. Тошкентдаги ZERO LINE галереясида ўзбек рассоми Диляра Қаипованинг "Жанубнинг Шимолга ёғдуси" кўргазмасига қўйилган чопонларда бугун "мустақил" дея улуғланаëтган мамлакат яқин ўтмишда Россия мустамлакаси бўлгани акс этган. (видео)

- Ҳукумат босими остида бўлган журналист Давлат Назар машина уриши оқибатида ҳалок бўлди. Танқидий мақолалари ва мухолиф қарашлари билан танилган, кейинги икки йил давомида бир неча бор ҳибсга олинган журналист Давлат Назар 6 ноябрь куни ярим тунда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Давлат Назарнинг жанозаси у истиқомат қилган Қўшкўпир туманида 7 ноябрь куни соат 15.00 да ўқилди. (видео)

- Ўзбекистонлик автобўёқчи президент Зеленский ўрнини эгалламоқчи. Ўзбекистонлик 39 яшар муҳожир Умид Исабоев 10 йилдан бери Москва шаҳрида машиналарни бўяш билан шуғулланади. У интернетда Украина президенти Володимир Зеленский қиёфадоши сифатида танилган. Озодлик турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан истиқомат қилувчи Умиджон билан учрашди. (видео)

- Осиё: Интернетда ким эркин. Freedom House: Қозоғистонда Интернет эркинлиги кескин ёмонлашди. — Рахмоннинг Швейцарияга ташрифи: «24-гуруҳи» фаоллари норозилик акциясига чиқди. — Қирғизистн аҳолиси совуқ кунларда иссиқлик ва электрсиз қолишдан хавфсирамоқда. — Марказий Осиё етакчиларининг фарзандлари: ким улар? (видео Настоящее время)

- Ҳодиса жойидан фото: Душанбе яқинидаги чегара заставасига ҳужум. (фотогалерея)

- Блогерлар Қозоғистон ва Белорусдаги интернет эркинлиги ҳақида. (видео Директ)​

- Россия ФМХ нинг Тожикистондаги ваколатхонаси олдидаги навбатлар. (ТРдан видео)

- Қозоғистонда пластикани қайта ишлашдаги муаммолар. (ҚРдан видео)​

- Ёш қозоғистонликларга Ёшлар йили нима берди? Қозоғистонда эълон қилинган Ёшлар йили якунланмоқда. (ҚРдан видео )

- «Давлат ҳақида ёзасан – сенинг ортингдан келишади». Қозоғистонликлар – Интернетдаги эркинлик ҳақида​. (ҚРдан видео)​

- Тожикистонда амнистия бўйича лайк учун хукм қилинганлар озод қилинади. (видео Директ)​

- Осиё 360°: Қирғизстонда қонуний ва ноқонуний кўмир. (видео Директ)​

- Қўқон шаҳар мусиқали драмма театри артистларининг пушаймонлиги. 31 октябрь куни Қўқон шаҳар мусиқали драмма театри артистлари «Озодлик»ка мурожаат қилиб ўзларининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаатларини сайтда эълон қилишларини сўрашди, уларнинг баёнот беришича маошлар 25 фоизга қисқариши муносабати билан норозилик сифатида иш ташлашларини айтишган. Эртаси куни артистлар мухаррририятга янги видео юборишди, унда қилган ишларидан пушаймонликлари билдирилган. (видео Уз)​- Қасымберды Гараев: Мени кечиринг! Мен айбдор эмасман! 10 кун аввал хикоя қилган туркманистонлик гей йигит қамалган бўлиши мумкин. (видео)

- Аъзам Турғунов: Хукумат сиёсий махбусларни реабилитация қилишдан қўрқмоқда. Ўзбекистонлик ҳуқуқбон "Адолатсизлик ҳикояси" мукофотига лойиқ деб топилди. Бу мукофот ҳуқуқбонга маркази Прагада бўлган People In Need ташкилоти томонидан берилди. (видео)​

- Қозоғистонда эркак супермаркет билан судлашмоқда: махсулотлар қозоқ тилида маркировка қилинишини талаб қилмоқда. (видео Настоящее время)

- Табиий офатдан зарар кўрган оила ярим вайрона уйга қайтди. (видео Директ)

- Қирғизистонлик аёллар сиёсий фаолликка тайёрми. Қирғизистн сиёсатида аёллар кам. Мамлакат парламентида улар атиги 6%, маҳаллий хокимият идораларида 10%. (видео Директ)

- Эльмира Ногойбаева: Биз кам қадрлаймиз, мақтаймиз, бир биримизни қувватлаймиз. Эльмира Ногойбаева - қирғизистонлик тадқиқотчи. У ҳаммаслаклари ( «Эсимде» бирлашмаси) билан ўзлари гувоҳ одамлар тақдири ҳақида қайғурмоқда. (видео Кр)

- Қирғизистон расмийлари мехнат мигрантларидан ёрдам сўрамоқда. (ҚРдан видео)

- Дайнюс Радзявичус: «Журналистика икки хил кўринишда бўлиши керак: яхши ва ёмон». Давра суҳбатида иштирок этиш учун Нур-Султонга келган Литва журналистлар уюшмаси раҳбари Дайнюс Радзявичус Азаттық билан Қозоғистон журналистикасидаги воқелик ва қийинчиликлар ҳақида гаплашди. (ҚРдан видео)

- Россияда "бепул интернеет" учун тўлашга тўғри келади. Мухбиримиз Москвадаги жамоат вай-файида бўлди ва бепул интернет учун нималарни қурбон қилишга тўғри келишини ва кимларнинг манфаатлари борлигини ўрганди. (видео Директ)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG