Ссылки доступа

Ашхабодда алабайга ҳайкал ўрнатилади


Президент Туркменистана распорядился установить монумент собаки породы алабай.
Президент Туркменистана распорядился установить монумент собаки породы алабай.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов пойтахтда яна бир ёдгорлик ўрнатиш юзасидан фармойиш берди, бу гал алабай зотли итга ҳайкал ўрнатилади.

Президентнинг фармойиши 6 ноябрь куни Ашхабоддаги қурилиш ишлари билан танишаётган бир вақтда эълон қилинди. Бу ҳақда Туркманистон Давлат Ахборот агентлиги маълум қилди. Давлат раҳбарига пойтахтда бунёд этилаётган бинолар мажмуаси ва бошқа иншоатлар тақдим қилинди. Лойиҳалар орасида Ашхабодда итнинг туркман зоти бўлмиш алабайга ҳайкал ўрнатиш ҳам бор.

Бу мавзу бўйича мақола эълон қилган россиялик журналист, «Комсомольская правда» газетасининг махсус мухбири Дмитрий Смирнов бўлажак монумент олдида турган туркман президенти акс этганвидеони қуйидагича изоҳлайди: «Бош, тўрт панжа ва албатта дум бўлсин! Ёзиб олинг, ёзинглар!».

Россиялик журналист ўзининг Twitter тармоғидаги постида туркман ТВсида берилган лавҳадан парчани ҳам эълон қилган, унда президент ёнида қўлида кўрсаткич бўлган амалдорлар акс этган бўлиб, улар ён дафтарларига нималарнидир ёзишмоқда. Россиялик журналистнинг ёзишича, итга қўйиладиган янги ёдгорликнинг баландлиги 15 метр бўлади. Аммо расмий туркман матбуотида иншоатнинг размери баён қилинмаган.

Туркманистонда алабай зотли ит миллий қадрият сифатида кўрилади. Президент сентябр ойида ўзининг айтишича, алабайга бағишланган китобинии тақдим қилди. .13 сентябрь куни вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида президент алабайга бағишланган ўзининг шеърини иштирокчиларга ўқиб берди.

"Связь времен – туркменский алабай": Бердымухамедов воспел в стихах местных собак
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:12 0:00

Расмий ОАВнинг таъкидлашича, ҳайкал 2020 йилнингиюлида ўрнатилади.

Ашхабодда алабайга бағишланганскульптура бор. «Вафодор» лақабли итга бағишланган скульптура 2017 йилдекабрида ўрнатилган эди. Келаси йилда ўрнатиладиган ҳайкалга қандай лақаб берилиши ҳозирча маълум эмас. Шунингдек, бу ёдгорлик учун оғир иқтисодий инқирозни бошидан кечираётган ва мамлакатда озиқ-овқат етишмаётгани учун одамлар қийналаётган Туркманистон бюджетидан қанча маблағ ажратилиши ҳам аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG