Ссылки доступа

Истеъфога чиқан Боливия президенти Мексикадан бошпана олди


Ушедший в отставку президент Боливии Эво Моралес
Ушедший в отставку президент Боливии Эво Моралес

10 ноябрь куни истеъфога кетган Боливия президенти Эво Моралес ўзига бошпана берган Мексикага учиб келди. Бу ҳақда твиттерда Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард ёзди.

Бундан аввалроқ Мексика расмийлари инсонийлик нуқтаи назариданМоралесга сиёсий бошпана берганликларини маълум қилган эди. Моралеснинг ҳаёти хавф остида эди ва унга бошпана бериш борасидаги қарор қувғиндагиларни қўллаб-қувватлаш борасидаги узоқ йиллик аньана асосида қабул қилинди, дея хабар берди Мексика ТИВ раҳбари. Аввалроқ Моралеснинг ўзи бошпана сўраб оғзаки ва ёзма равишда Мехикога мурожаат қилган эди.

Боливия президенти Эво Моралес 10 ноябрь, якшанба куни истеъфога чиқди. Бу у оммавий норозилик намойишлари фонида Боливияда қайтадан президентлик сайловларини ўтказиш борасида ваъда берган куни юз берди. Норозиликлар мамлакат Олий сайлов суди 20 октябрда бўлиб ўтган президентлик сайлов натижаларини эълон қилганидан сўнг бошланиб кетди. Суд Моралесни биринчи босқич сайловларининг ғолиби дея эълон қилди. Унинг асосий рақиби, собиқ журналист Карлос Меса сайлов натижаларини тан олмади, у овоз бериш натижалари оммавий сохталаштирилганини айтди ва ўз тарафдорларига мурожаат қилиб иккинчи босқич сайловлар ўтказилишини талаб қилган ҳолда кўчаларга чиқишга чақирди. Полиция билан тўқнашувларда уч кишиҳалок бўлди.

Моралесдан кейин вице-президент, мамлакат парламентининг ҳар икки палаталари раҳбарлари, шунингдек айрим вазирлар, уларнинг ўринбосарлари ва губернаторлар ҳам ишдан бўшади. Бундан ташқари, полиция Боливия Олий Сайлов суди раиси Мария Эухения Чоке ва унинг ўринбосарини ҳибсга олди. Куни кеча Боливия полицияси Моралесни ҳибсга олиш борасида ордерга эга экани борасида хабар берилди.

XS
SM
MD
LG