Ссылки доступа

Reuters: Зеленский Путин билпан Қозоғистонда учрашишга рози бўлди


Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Россия ва Украина етакчиларининг музокараларини ташкиллаштириш учун ёрдам бериш таклифи билан чиқди.

Назарбоевнинг сўзларига қараганда, у учрашув борасида Владимир Зеленскийнинг розилигини олган ва бу ҳақда Владимир Путинга маълум қилган. Москва ва Киев ҳозирча бу маълумотни изоҳламади.

"Мен Зеленскийдан тет-а-тет учрашуви борасида розилик олдим, бу ҳақда Россия президентига маълум қилдим. Агар бетараф майдон керак бўлса, мен Қозоғистонни таклиф қилдим", – деган Назарбоевнинг сўзларидан иқтибос келтиради ​ Reuters агентлиги. Қозоғистон собиқ президенти таклифи борасида РИА "Новости" ҳам ёзди.

Украина ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко куни кеча баёнот бериб, Зеленский Путин билан келишиш учун эмас, балки Украина ҳудудларида одамлар ўлмаслиги учун Россия билан муносабатларни йўлга қўйишга уринаётганини маълум қилди.

Донбассдаги урушни тўхтатиш Владимир Зеленскийнинг сайловолди ваъдаларидан бири эди. Сўнгги ойларда Киев можароларни барқарорлаштириш мақсадида "Норманд формат"исаммити музокараларини давом эттиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ учрашув санаси ҳозирча аниқлаштирилмаган.

XS
SM
MD
LG