Ссылки доступа

Туркия Қирғизистон фуқароларини бепул даволаш квотасини кўпайтирди


Туркия мамлакатда бепул даволаниш ҳуқуқига эга Қирғизистон фуқарлари учун квоталарни оширди. Бу борадаги тегишли қарор сешанба куни Туркия ҳукуматининг расмий нашри бўлмиш Resmi Gazeteда эълон қилинди. Квота бирданига 50 кишига оширилди – бир йилда 180 киши даволаниши мумкин.

Ўз юртида бепул даволана олмайдиган Қирғизистон фуқаролари Туркияда даволанишлари мумкин. Қоидалар асосан оғир беморларга: онкологик касаликлар, органларни кўчириб ўтишга муҳтож, микрохирургик операциялар ўтказиладиган касалларга тааллуқли. Туркияга юбориладиган оғир беморларнинг бир қисмини Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, қолган қисмини эса Бишкекдаги Туркия элчихонаси танлайди. Бепул тиббий ёрдамни тақдим этиш 2014 йил июнида имзоланган Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги хукуматлараро Шартнома асосида амалга оширилади. Бемор ва унга ҳамроҳлиқ қилувчилар Қирғизистондан Туркиягача ва у ердан Қирғизистонгача бўлган йўл ҳаражатларини ўзлари қоплашлари керак бўлади.

Қирғизистонга бир неча бор турк шифокорлари келиб Туркияга бора олмайдиган беморларни Бишкек ва Ўшда мураккаб операция амалиётларни ўтказдилар.Шунингдек, Туркия Қирғизистонда даволанишга муҳтож беморларни аниқлашга ёрдам берувчи диагностик марказ очилиши борасидаги таклифни илгари сурди.

XS
SM
MD
LG