Ссылки доступа

Душанбе ҳарбий прокуратураси чақирувчиларни «овлаш» фактини текширмоқда


Фирдавс Сатторов
Фирдавс Сатторов

Душанбе шаҳар ҳарбий прокуратураси чақирув ёшидаги бир неча эркакнинг шикояти бўйича «ўғирлаш» фактини текширмоқда.

“Ўғирлаш” жабрдийлари орасида «Точикистон» газетасида журналист бўлиб ишловчи уч нафар талаба ҳам бор. Куни кеча улар кўрсатма бериш мақсадида шаҳар ҳарбий прокуратурасига чақирилди.

Прокурор текшируви Мудофа вазирлиги томонидан армияга мажбурий чақирув амалиёти тан олинмагани фонида бошланди. Журналист-талабаларнинг айтишларича, «ўғирланиш»га 23 октябрь куни тушиб қолишган: биттаси эрталаб университетга кетаётганида ушланган бўлса, қолган икки нафари –«ўғирлаш» борасида лавҳа тайёрлаётганларида ушландилар.

Талабалардан бири Фирдавс Сатторовнинг 15 ноябрь куни Радио Озоди билан суҳбатда айтишича, уни аввал милиция бўлимга олиб боришган. «Мендан хизмат қилганмисан?, дея сўрашди. Мен Тижорат Университетининг талабаси эканлигимни айтдим. Ишонишмади. Талабага ўхшамаслигимни айтишди. Кўрсатма олишди, худди мен жиноятчидек қўлимни орқамга қайиришди, машинага ўтқазишди ва пойтахтдаги Сино туман ҳарбий комиссариатига олиб бордилар. Мен телефон орқали ҳамкасбимга юз бераётган ҳодисалар ҳақида маълумот беришга улгурдим», - дейди у. Фирдавс телефон орқали таҳририятга ҳодиса жойидан фотосурат юборишга муваффақ бўлди, суратда “ўғирлаш”га тушиб қолган чақирувдаги йигитларни кўриш мумкин.

“Точикистон” нашрининг мухбири ва талаба бўлмиш Бахтовар Сафаров Яҳё Махмаднабиев билан биргаликда чақирувдагиларни “овлаш” борасида лавҳа тайёрламоқчи бўлди ва тўғри Сино туман ҳарбий комиссариатига йўл олдилар.

«Ҳарбий комиссариат ходимлари бу омаддан хурсанд бўлдилар, чунки чақирувчилар ўз оёқлари билан келиб қолган эди, шу тариқа мажбуран бинога киритдилар. Улар беш киши эди. Улардан биттаси камерамни синдириб қўйишига оз қолди. Энди хизматга боришимни ва ўша ерда лавҳа тайёрлашимни айтишди. Кейинроқ биз ўз кўрсатмаларимизда буларнинг ҳаммасини баён қилдик», - дейди Сафаров.

Йигитлар бир неча соатдан сўнг қўйиб юборилди. Ўша куннинг ўзида улар ўз нашрлари ва ижтимоий тармоқларда ноқонуний чақирув методларини ўз бошларидан кечирганлари борасида ҳикоя қилишди. Айни шу хабарлар прокурор текширувига асос бўлди.

Шаҳар ҳарбий прокуратураси прокурори Қосим Баротзоданинг 15 ноябрь куни айтишича, мақола Бош ҳарбий прокуратура томонидан қайд қилинган фактлар текширилиши ва муносабат билдириши бўйича юборилган. «Биз ҳарбий комиссариат ёки ички ишлар идораси ходимлари томонидан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этилганини аниқлаш мақсадида ҳар бир жабрдийда билан суҳбатлашамиз. Бирорта ҳам ҳодиса текширилмай қолмайди», - дейди Баротзода.

Ёш журналистларнинг хабарларига кўра, ўша куни Сино туман ҳарбий комиссариатида 20га яқин йигит бўлган, уларнинг кўпчилиги талабалар эди.

Душанбе ҳарбий прокуратурасининг баёнот беришича, уларга армияга чақирувда ноқонуний усуллар қўлланилаётгани ҳақида кўплаб шикоятлар тушмоқда. Мазкур тузилмадаги манбанинг айтишича: «Шикоятлар жуда кўп, кимнидир касал ҳолда чақиришган, яна кимнидир кўчада ушлаб олишган, давлат муассасаси ходимини “ушлаш” ҳолати ҳам бор. Ҳамма нарсани ойдинлаштириш учун бир неча кун керак бўлади. Шундан сўнг шикоят билан бизга келишади, биз ўз навбатида фактларни диққат билан ўрганамиз ва хулоса чиқарамиз».

Қонунга биноан Тожикистонда Қуролли кучларда хизмат қилиш мажбурий ва 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган йигитлар икки йил хизмат қилишлари керак. Талабалар, оилада ягона боқувчиси бўлганлар, камида икки боланинг отаси, шунингдек беморларга имтиёз берилган. Қоидага кўра йигитларга чақирувнома юборилади, шундан сўнг йигитларнинг ҳарбий комиссариатга келишлари мажбур. Қуролли кучлар хизматидан бўйин товлаган йигитларни хукуматмажбуран армияга юбориш хуқуқига эга, бунинг учун ёш йигитни олиб келиш борасида хуқуқ тартибот идорасига мурожаат қилишкерак бўлади.

XS
SM
MD
LG