Ссылки доступа

Бишкекка футбол бўйича Тожикистон терма жамоаси ўйинчилари етиб келди


17 ноябрь куни Бишкекка футбол бўйича Тожикистон терма жамоаси вакиллари етиб келди. Бу ҳақда ҚР футбол Федерацияси маълум қилди.

18 ноябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари бош тренерлари - Александр Крестинин ва Усмон Тошев иштирокида ўйин олди матбуот анжумани ўтказилди.

Жаҳон чемпионати -2022 саралаш мусобақалари доирасидаги терма жамоалар ўртасидаги ўйин 19 ноябрь куни соат 20:00да «Спартак» стадионида бўлиб ўтади.

Жаҳон Чемпионати -2022 ва Осиё Кубоги -2023нинг саралаш мусобақалари 2020 йилнинг 9 июнига қадар давом этади. Якунида ўз гуруҳларида биринчи ўринни олган саккизта команда ва икинчи ўринни олган тўртта команда 2023 йилда Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги учун ва 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон Чемпионати учун йўлланма олади. Қолган 24 та команда Осиё-2023 Кубоги учун 12 та йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қилади.

17 июль куни Куала-Лумпурда ташланган қуръага биноан, ФИФА рейтинги бўйича Осиё минтақасидаги 40 та жамоа саккизта гуруҳга бўлинди. Қирғизистон Тожикистон, Япония, Мьянма ва Мўғлистон билан биргаликда F гуруҳидан жой олди.

XS
SM
MD
LG