Ссылки доступа

Мустақиллик йилларида ҳамкорлар Қирғизистонга 10 млрд доллардан кўпроқ маблағ берди


Мустақиллик йилларида ривожлантириш бўйича ҳамкорлар томонидан Қирғизистонга 10,5 млрд доллар берилди.

Президент аппаратининг стратегик тараққиёт, иқтисод ва молия сиёсати бўлими мудири Данияр Иманалиевнинг айтишича, маблағлар иқтисодиёт, транспорт, энергетика, сув таъминоти, ирригация, соғлиқни сақлаш, таълим, фавқулотда вазиятлар масалалари, экология ва атроф-муҳит каби секторларни ривожлантириш учун берилган.

Таъкидланишича, 19 ноябрь куни Бишкекда «Барқарор ривожланиш учун ислоҳатларни жадаллаштириш» мавзуида донорлик конференцияси бўлиб ўтади. Унинг ишида президент Сооронбай Жээнбеков ва тараққиёт бўйича ҳамкорлар– таҳминан 25 та ҳалқаро ташкилот вакиллари иштирок этади.

Иштирокчилар минтақани ривожлантириш, инвестицион иқлим, инсон капиталини ривожлантириш, сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш, иқлим ва фавқулотда ҳолатлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қиладилар.

«Шунингдек донорлар билан ҳамкорликдаги ишларнинг якунлари муҳокама қилинади. Европа тараққиёт банкидан қўшимча 200 млн доллар жалб қилиш масаласида музокоралар олиб борилмоқда. Шуниндек, Жаҳон банки билан минтақани ривожлантиришга қаратилган лойиҳа устидаги ишлар бошлаб юборилди. Биринчи бўлиб 60 миллионлик мазкур лойиҳа Ўш вилоятида амалга оширилади. Маблағлар иккита кластерни – агросаноат комплекси ва минтақада барқарор туризмни ривожлантиришга йўналтирилади», -деди Иманалиев.

XS
SM
MD
LG