Ссылки доступа

Ашхобод автомобилчиларига янгиланган ҳайдовчилик гувоҳномаси берилмаяпти


Ашхобод автомобилчилари муддати ўтиб кетган ва янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишда муаммолар билан тўқнашишда давом этмоқда. Бу ҳақда Азатлық мухбири хабар беради.

- Ашхободда аёлларга муддати ўтган 10 йиллик ҳайдовчилик гувоҳномалари оммавий равишда берилмаяпти. Муддат тугагач улар зарур ҳужжат олиш мақсадида ДАНнинг 4 бошқармаси деб хам аталувчи, Магистрал кўчасида жойлашган РИБ (Регистрация имтиҳон бўлими)га мурожаат қилишади. Бироқ, у ерда уларнинг ҳужжатларини қабул қилишмаяпти, - дея хабар беради Азатлық мухбири.

Унинг айтишича, аёллар йил бошидан бери ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмаяптилар, шуни айтиш керакки, авваллари улардан ҳужжатлар қабул қилинарди. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мақсадида тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенг бўлиб, паспорт нусхаси, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, биринчи гувоҳнома берилгандаги имтиҳон картасининг нусхаси, фамилияси ўзгарса никоҳ ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек, психолог, нарколог ва оилавий шифокордан маълумотнома тақдим қилинади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда рад жавобини олган Азатлық суҳбатдошининг сўзларига қараганда, полициянинг айрим ходимлари сабабларини тушунтиришмайди, бироқ айримлари буйруқ тепадан бўлганини айтишади.

- Хотин-қизлар хуқуқларини бузувчи тақиқ ҳужжатларни кўрсатиш борасидаги талабларга улар юқорининг оғзаки буйруғи эканлигини тан олишади: "Мени тушунинг ҳужжатларингизни қабул қила олмайман". Қачон берилиши борасидаги саволга майор: "қачон берилиши борасида шаҳарда миш-мишлар пайдо бўлади ва сиз буни эшитасиз" дея жавоб қайтарди, - дейди йўл полициясига иши тушган Ашхободда яшовчи аёл Азатлық мухбирига.

Азатлық таҳририятининг аёллар ҳуқуқлари бузилиши юзасидан Ашхобод полициясига қилган мурожжатлари самара бермади.

Шу билан бирга Азатлық мухбирларининг таъкидлашларича, айрим ҳолатларда полиция ходимлари ҳужжатларни беришда тўғридан тўғри рад жавобини беришмайди, улар қўшимча маълумотнома ва ҳужжатлар талаб қиладилар, шунингдек аёлларни бошқа инстанцияларга юборишади.

Азатлық суҳбатдошларининг айтишларича, шунга қарамай аёллар турли давлат инстанцияларига мурожаат қилишда давом этмоқдалар. "Айримлари прокуратурага ўзларининг хуқуқлари бузилаётгани юзасидан шикоят қилишмоқда, бироқ ҳужжат тўплаш ва РИБга мурожаат қилишлари борасида стандарт жавоб олишмоқда", - дейди ўз исмини ошкор қилишни истамаган Азатлық суҳбатдоши.

Ашхобод автомобилчилари илк бор 2018 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва муддатини узайтиришда қийинчиликларга тўқнаш келди.

XS
SM
MD
LG