Ссылки доступа

Мактаб билан ароқ магазини ўртасидаги масофа 300 метрга қисқарди


Uzbekistan -- vodka for Uzbek security service, 2 October 2014
Uzbekistan -- vodka for Uzbek security service, 2 October 2014

Таълим, спорт ва диний муассасаларга 200 метргача масофада жойлашган савдо объектларига алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишга рухсат берилди. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, бунга қадар ушбу масофа 500 метрни ташкил этар эди.

14 ноябрь куни президент томонидан имзоланган тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун 15 ноябрдан кучга кирди.

Бунда савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ва ярмарка павильонларининг ҳудудларида жойлашган ҳоллар мустасно.

Алкогол ва тамаки савдосидаги чекловларга ўзгартишлар киритиш президентнинг 5 февралдаги фармонида кўзда тутилган эди.

XS
SM
MD
LG