Ссылки доступа

Фарғона вилоят ҳокими фермерга кредит ажратишни соқоли ўсиб кетгани учун рад этди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Фарғона вилоят ҳокими фермерга кредит ажратишни соқоли ўсиб кетгани учун рад этди . (аудио Ўз)​

- Грузия мухолифати ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда. Грузияда мухолифат тарафдорлари 17 ноябрь куни пойтахт Тбилисида ҳукумат истеъфоси ва янги парламент сайлови талаби билан митинг ўтказишди. (видео)

- Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари. (фотогалерея)

- Москвада комада ётган 22 яшар ўзбекистонлик талаба вафот этди. 13 ноябрда Москва шифохоналаридан бирида шу йилнинг августидан буён комада ётган 22 яшар самарқандлик талаба Ўлмасхон Баҳронов вафот этди. Жума, 15 ноябрга ўтар кечаси Ўлмасхоннинг жасади Ўзбекистон консуллиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Самарқандга юборилди. (видео)

- Турғун: Мева бериб турган боғларни кесиб пахтазор қилишмоқда. Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Хонариқ қишлоғида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ қишлоқдаги боғлардаги мевали дарахтлар кесиб ташланмоқда ва боғ ўрнига пахтазор қилишмоқчи. (видео)

- АОКА Давлат Назарнинг оиласидан хабар олди, моддий ёрдам берди. 14 ноябрь куни Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ходимлари машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган хоразмлик журналист Давлат Назар (Давлатназар Рўзметов) оиласига моддий ёрдам берди. (видео)

- OzodLive: Ниқоблилар томонидан калтакланган йигитлар; "Союзмультфильм" билан янги лойиҳа; тожик бозоридаги ўзбек кийим-кечаклари.Водиллик йигитлар калтакланди, аммо ДХХ жим; "Ўзбеккино" ва "Союзмультфильм" бирга Хўжа Насриддин ҳақида кўп серияли мультфильм олмоқчи; Ўзбек кийим-кечаклари тожик бозорларини эгалламоқда. (видео)

- Украина флоти АҚШдан қўриқчи кемаларини қабул қилиб олди. Украина ҳарбий-денгиз кучлари 13 ноябрь куни АҚШдан олинган икки қўриқчи кемани намойиш қилди. Кемаларни топшириш маросими Одесса бандаргоҳида бўлиб ўтди. (видео)

- Турғун: Паркимизга ахлат тўкиб, дарахтларни кесиб кетишди. Қашқадарë вилояти Миришкор туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ туман марказидаги истироҳат боғининг аҳволи ўта ачинарли. Боққа киришдаги дарвозада боғни таъмирлаш лойиҳаси осилганига бир йил бўлганига қарамасдан ҳалигача ҳеч нарса ўзгармаган. (видео)

- Турғун: МИБ ходимлари суд қарорида кўрсатилмаган бўлса ҳам дарахтларимизни қўпориб ташлади. Қорақалпоғистон республикаси Беруний тумани турғунларининг ëзишича¸ улар яшайдиган тор кўчадаги деворни бузиш бўйича суд қарори чиққан. Аммо МИБ ходимлари фақат деворни бузиш билан чекланмасдан кўчадаги мевали ва манзарали дарахтларни ҳам қўпориб ташлаган. (видео)

- Собиқ президент Эво Моралес Боливияни тарк этди. Эво Моралес Боливияни тарк этиб, Мексикага учиб кетди. Собиқ президент мухолифат босими остида истеъфога чиққанди, бироқ мамлакат кўчаларида тартибсизлик тинмади. (видео)

- ИИВ журналист Давлат Назар ўлимига сиёсий тус бермасликни сўради. 12 ноябрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган хоразмлик журналист Давлат Назар (Давлатназар Рўзметов) ўлими бўйича ва руҳий касалхонага ташланган блогер Шабнам (Нафосат) Оллошукурова вазиятига доир матбуот анжумани ўтказди. (видео)

- Мудҳиш қотилликда гумонланаётган рус тарихчиси икки ойга ҳибсга олинди. Петербург суди рус тарихчиси Олег Соколовни 2020 йил 8 январигача ҳибсда тутиш ҳақида қарор чиқарди. У яқин алоқада бўлгани тахмин қилинган қизни шафқатсизларча ўлдирганликда гумонланмоқда. Наполеон даври бўйича мутахассис бўлган Соколов тарихий реконструкцияларда император ролини ўзи ўйнаб келган. (видео)

- Берлин девори қулаганига 30 йил тўлди. Берлин девори қулаганининг 30 йиллиги муносабати билан Германия канцлери Ангела Меркель девордан ошиб ўтишга уринган чоғда ҳалок бўлганлар ёдгорлигини зиёрат қилди. Деворни қулатиш учун илк зарба 1989 йилнинг 9 ноябрида урилганди. (видео)

- Косондаги туғруқхонада жой етишмаслиги сабаб аёллар уч ҳафта полда ётишга мажбур бўлди. Қашқадарёнинг Косон тумани Тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида таъмирлаш ишлари ўтказилгани сабаб кўзи ёриган аёллар октябрь ойи бошида уч ҳафта давомида полда ётишга мажбур бўлди. (видео)

- Парижда тожик мухолифати ва Тожикистон президенти тансоқчилари муштлашди. Франция президенти Эммануэл Макрон 8 ноябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан мулоқот ўтказди. Айни куни Парижда президент Раҳмон тансоқчилари ва мухолифат фаоллари ўртасида муштлашув бўлди. (видео)

- Косондаги туғруқхонада жой етишмаслиги сабаб аёллар уч ҳафта полда ётишга мажбур бўлди. Қашқадарёнинг Косон тумани Тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида таъмирлаш ишлари ўтказилгани сабаб кўзи ёриган аёллар октябрь ойи бошида уч ҳафта давомида полда ётишга мажбур бўлди. (видео)

- Ўзбек рассоми яратган чопонлар колониал ўтмишга кўзгу тутди. Тошкентдаги ZERO LINE галереясида ўзбек рассоми Диляра Қаипованинг "Жанубнинг Шимолга ёғдуси" кўргазмасига қўйилган чопонларда бугун "мустақил" дея улуғланаëтган мамлакат яқин ўтмишда Россия мустамлакаси бўлгани акс этган. (видео)

- Ҳукумат босими остида бўлган журналист Давлат Назар машина уриши оқибатида ҳалок бўлди. Танқидий мақолалари ва мухолиф қарашлари билан танилган, кейинги икки йил давомида бир неча бор ҳибсга олинган журналист Давлат Назар 6 ноябрь куни ярим тунда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Давлат Назарнинг жанозаси у истиқомат қилган Қўшкўпир туманида 7 ноябрь куни соат 15.00 да ўқилди. (видео)

- Ўзбекистонлик автобўёқчи президент Зеленский ўрнини эгалламоқчи. Ўзбекистонлик 39 яшар муҳожир Умид Исабоев 10 йилдан бери Москва шаҳрида машиналарни бўяш билан шуғулланади. У интернетда Украина президенти Володимир Зеленский қиёфадоши сифатида танилган. Озодлик турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан истиқомат қилувчи Умиджон билан учрашди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG