Ссылки доступа

ЖЧ-2022 саралаш: Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари дуранг ўйнади


Жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақалари доирасида 19 ноябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари дуранг натижага эришди. Ўйин Бишкекда бўлиб ўтди.

Ўйининг 16 дақиқасида тожикистонлик футболчи Жаҳонгир Эргашев гол урди. Қирғизистон терма жамоаси ўйинчиси Тамирлан Козубаев 82-дақиқада гол киритди. Ҳисоб 1:1.

Шу тариқа қирғизистонликлар 5 та ўйиндан 7 очко олган ҳолда F гуруҳидаги иккинчи ўринни сақлаб қолди. Тожикистон терма жамоасида ҳам шунча очко бор, аммо улар 3- ўринда бормоқда. Чунки киритилган ва кирган тўплар бўйича улар «Ақ шумқар»га имкониятни бой беришган. Гуруҳда 12 очко билан Япония терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Гуруҳдаги 4-ўринни Мўғилистон, бешинчи ўринни эса Мьянма эгалламоқда. Уларнинг ҳар иккисида 3 тадан очко бор.

Жаҳон Чемпионати -2022 ва Осиё Кубоги -2023нинг саралаш мусобақалари 2020 йилнинг 9 июнига қадар давом этади. Якунида ўз гуруҳларида биринчи ўринни олган саккизта команда ва икинчи ўринни олган тўртта жамоа 2023 йилда Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги учун ва 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон Чемпионати учун йўлланма олади. Қолган 24 та команда Осиё-2023 Кубоги учун 12 та йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қилади.

17 июль куни Куала-Лумпурда ташланган қуръага биноан, ФИФА рейтинги бўйича Осиё минтақасидаги 40 та команда саккизта гуруҳга бўлинди. Қирғизистон Тожикистон, Япония, Мьянма ва Мўғлистон билан биргаликда F гуруҳидан жой олди.

XS
SM
MD
LG