Ссылки доступа

Сенатор Рич: биз Тожикистонда сўз эркинлигини таъминлаш учун барча ишларни қиламиз


АҚШ Сенатининг халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси раиси Жим Рич (Jim Risch) Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Жейми Флай билан учрашувда Тожикистонда сўз эркинлигини таъминлаш борасида ҳамма ишни қилиши юзасидан баёнот берди.

Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган учрашувда Жеймс Рич ҳаққоний ва тўғри ахборот тарқатишда РСЕ/РС ролини таъкидлади ва Душанбеда Радио Озоди ходимларининг аккредитацияси билан боғлиқ муаммоларни кўрсатиб ўтди.

Сенаторнинг сўзларига қараганда, бундан аввал АҚШ Конгрессининг юқори палатаси бўлмиш Сенат аъзолари Тожикистон ҳукуматига мурожаат қилиб Душанбедаги Радио Озоди ходимларига миллий қонунчилик ва халқаро конвенцияларга мос равишда аккредитация бериш масаласини кўриб чиқишга чақирган. Сенаторлар Жим Рич (Jim Risch), Роберт Менендз (Robert Menendez), Марко Рубио (Marco Rubio) ва Роберт Кейзи (Robert Casey) 25 октябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга йўллаган мурожаатларида тегишли идоралар Радио Озоди ходимларига аккредитация бермаётганидан ўз хавотирларини билдиришган ва бу факт «барқарор тожик-америка муносабатларига салбий таъсир кўрсатишини» таъкидлаб ўтишган эди.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни - Радио Озодининг 9 нафар журналистининг аккредитация муддати тугашига бир кун қолганда Тожикистон ТИВ атиги етти нафариннг аккредитация муддатини узайтирди, шунда ҳам олти нафариники олти ойга ва бир нафарини уч ойга узайтирди. Қисман узайтириш Тожикистон қонунларига зиддир, чунки аккредитация бир йил муддатга берилади.

Бундан ташқари, Радио Озодининг ўн бир нафар журналист ва ходимига ишлаш тақиқланган, чунки улар Тожикистон қонунларига кўра мамлакат ТИВдан аккредитация олмаган. Улар орасида – уч нафар янги ходим ва аккредитация муддатини узайтиришни кутаётган 6 нафар журналист бор.

Ноябр бошларида Швейцариянинг Цюрих шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва РСЕ/РС медиакорпорацияси раҳбари Жейми Флай ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда сўз эркинлиги ва Тожикистонда Радио Озоди журналистларининг аккредитацияси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Флайнинг сўзларига қараганда, Эмомали Раҳмон Радио Озоди ходимларининг аккредитацияси билан боғлиқ масала ҳал бўлишига ваъда берган.

XS
SM
MD
LG