Ссылки доступа

Тожикистонда 80 нафар фуқарони Европада ишга жойлаштиришга ваъда берган шахслар ҳукм қилинди (видео)


Душанбе шаҳридаги Исмоил Сомоний туман суди «Гардуна» компаниясининг икки ходимини ҳар бирини фирибгарлик айби билан 8 йил озодликдан маҳрум қилди. Компания раҳбарлари –Чехия фуқароси ва Тожикистон фуқаросига халқаро қидирув эълон қилинди.

Суднинг маълум қилишича, Товус Хушқадамова ва Баҳтиёр Арбобов Тожикистон фуқароларини Чехиянинг «Шкода» автоконцернига ишга жойлаштиришга ваъда беришган, аммо ваъдани бажаришмаган, шунингдек пулларни қайтармаганликда айбдор деб топилдилар.

Хукм қилинганларнинг қариндошлари улар айбсиз эканини айтишмоқда ва ҳукм устидан юқори инстанцияларга шикоят қилишларини билдиришди.

Фирибгарларнинг тузоғига Тожикистоннинг 80 дан ортиқ фуқароси тушиб қолди, улар Чехияда ишга жойлаштиришни ваъда қилган компания ходимларига $500 дан $1300гача беришган.

Ўз пулларни мазкуркомпанияга ишониб топширган мижозлар сони 231 кишини ташкил қилади. Уларнинг учдан бир қисми биринчи маошдан қайтаришга умид қилиб банкдан қарз олишган. Одамлар ҳужжат топшириш учун Тожикистоннинг барча минтақаларидан келишган. Схема ташкилотчилари уларга виза расмийлаштириш, ишлашга рухсат олиб бериш, ётоқхонадан жой топиб бериш ва Чехиянинг “Шкода” автомобиль заводига ишга киритиб қўйиш ва 1300 еврогача ойлик маош ваъда қилишган. Мутахассислиги ва иш тажрибасидан қатьий назар ҳаммани рўйхатга ёзиб қўйишди. Чункикомпанияда Тожикистонда фаолият юритиш учун лицензия бор эди ва шу сабабли одамлар унга ишонишди. Бироқ, ярим йил ичида "Гардуна" бирорта ҳам кишини заводга юбормади. «Алданган айрим мижозлар Чехия элчихонаси жойлашган Тошкентдан Душанбега қайтишга мажбур бўлди», - дейди Радио Озодига хабардор манба.

ВИДЕО НАСТОЯЩЕГО ВРЕМЕНИ:

Как жителей Таджикистана убедили платить за несуществующую работу в Европе
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:50 0:00

«Гардуна» компаниясининг алданган мижозларидан бири Зоиршо Юнусов ҳамон ўзининг1300 доллар миқдоридаги пулини қайтариб ололмади. «Мен энди ҳеч қачон ишлаш учун Россияга бормаслигимга ишонган эдим, аммо мени алдашди. Бизга ётоқхонанинг, иш жойимизнинг суратларини кўрсатишган, 960 евро маош, бепул овқат ва ётоқхона ваъда қилишган эди», - дейди Зоиршо. Унинг сўзларига қараганда, қариндошларидан олган қарзларни ҳамон қайтара олмаган. «Компания бухгалтери қисман пулимни қайтарди. Агарбухгалтер ҳибсга олинмаганида эди, пулларимизни ҳаммасини қайтариб олардик»,дейди у.

Хукм қилинган Товус Хушқадамованинг қариндошларининг айтишларича, у айбдор эмас ва хукм устидан юқори инстанцияларга шикоят қилишади. «У фуқаролар Чехияда ишга жойлашишига ишонган эди. Аммо унинг эри – компаниядиректорининг ўринбосари Тоҳир Рустамов кутилмаганда Тожикистонни тарк этганидан кейин мижозлар пулларини қайтаришни талаб қила бошлашди», - дейди Хушқадамованинг қариндошларидан бири.

Товус Хушқадамованинг вояга етмаган тўрт фарзанди бор, ҳозир улар қариндошларининг восийлигида яшамоқда. «Товус ўзини айбдор дея билмаган, аммо у компания унга берган умумий сумманинг 30 фоизини қайтарди. У Тожикистонни тарк этиб эрининг олдига бориши мумкин эди. Аммо у муаммо ҳал қилинишига ишонган ҳолда Тожикистонда қолди. Охир оқибат у уйини гаровга қўйди», - дейди Товус Хушқадамованинг онаси Гулхизо Ашурбекова.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Тожикистон коррупцияга қарши кураш ва молиявий назорат Агентлиги Чехия фуқароси Вацлав Скохоутилга нисбатан халқаро қидирув эълон қилди. Маълум бўлишича, Скохоутил ҳар куни фирманинг ҳар бир мижози билан вайбер орқали боғланган ва одамларни хотиржам қилган ҳамда тез орада барча муаммолар бартараф этилишига ваъда берган, шунингдек завод ва ётоқхоналарнинг суратларини юборган. Аввалроқ «Гардуна» директорининг ўринбосари Тоҳир Рустамов қидирувга берилган эди.

XS
SM
MD
LG