Ссылки доступа

Қарағанда вилоятидаги шахтадан ишчилар эвакуация қилинди


Қарағанда вилоятининг Шахтинск шаҳридаги Ленин номли шахтада иш сменасининг ҳаммаси шошилинч равишда эвакуиация қилинди. Эски шахтада тутун кузатилди, ҳодиса жойида ҳарбийлашган профессионал қутқарув хизмати ишламоқда. Жабрдийдалар хақида хабар берилмади.

-

Эски шахта атрофида тутун пайқалди. Режага кўра кончилар сменасининг ҳамма ишчилари юқорига олиб чиқилди, -дея изоҳлади Азаттық радиосига мазкур шахта тегишли бўлган «АрселорМиттал Темиртау» вакиллари.

Ленин номли шахта 1964 йилда эксплуатацияга топширилган бўлиб Қарағанда кўмир ҳавзасидаги энг йирик шахталардан ҳисобланади. 1996 йилда у ҳиндистонлик миллиардер Лакшми Митталга тегишли компания мулкига айланди. «АрселорМиттал Темиртау» шунингдек Темиртаудаги металлургия комбинатига ҳам эгалик қилади.

Ленин номидаги шахтада 1970-йиллар сўнгидан бошлаб камида еттита авария юз берган ва инсоний қурбонлар қайд қилинган. Энг йирик фожеа 2006 йилда юз берган – ўшанда метан портлаши оқибатида 41 кончи ҳалок бўлган, етти нафари жароҳат олган эди.

XS
SM
MD
LG