Ссылки доступа

Воронеждаги қурилишда ишлаган икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди


Россиянинг Воронеж шаҳридаги қурилишлардан бирида19 ноябрь куни Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, қурилаётган объект яқинида ўзбекистонликларни 13-қаватдан тушган ғиштлар босиб қолган.

Ҳозирда тергов органлари томонидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми (эҳтиётсизлик туфайли ўлимга олиб келиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди ва тергов олиб борилмоқда.

"Элчихона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси билан биргаликда ҳамюртлар жасадларини ватанга жўнатиш учун консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал этишда ёрдам бермоқда", дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG