Ссылки доступа

Исроил бош вазирига коррупция айблови қўйилди


Бенямин Нетаняҳу

Исроил Бош прокуратураси бош вазир Бенямин Нетаняҳуни коррупцияда айблади, дея хабар беради Reuters.

Маълумки февраль ойидаёқ бош вазир учта иш бўйича коррупцияда айбланиши маълум бўлган эди. Ўшанда прокурорлар Нетаняҳу бадавлат тадбиркорлардан 300 минг долларлик совға олгани, шунингдек ўзининг фаолияти матбуотда ижобий ёритилиши эвазига медиабизнес вакилларига хизмат кўрсатганини айтишганди.

Нетаняҳу ўзининг телемурожжатида ўзига нисбатан суриштирувни оқиллик дея атади ва қўйилаётган айбловларни инкор қилди.

Нетаньяхуга нисбатан айблов қўйилгани тўғрисидаги хабар Исроилда давом этаётган сиёсий инқироз фонида тарқатилди. Сентябрь ойида такрорий парламент сайловларидан кейин мамлакатда ҳамон янги ҳукумат шакллантирилмади. Нетаняҳунинг бошқа партиялар билан хукмрон коалиция тузиш саъй-ҳаракатлари муваффақиятсиз чиққанидан кейинБени Ганц бошчилигидаги мухолифат хукумат шакллантиришгакиришди.Агар у ҳам келишувга эриша олмайдиган бўлса у ҳолда яна сайловлар ўтказилади – бу сўнгги вақтдаги учинчи сайлов бўлади.

XS
SM
MD
LG