Ссылки доступа

Transparency International Қирғизистон божхонасидаги коррупция борасидаги журналистик суриштирувига эътибор қаратди


Жаҳондаги коррупция даражасини таҳлил қилувчи ва коррупцияга қарши курашувчи Transparency International нохукумат халқаро ташкилоти «Суриштирув: қашшоқ мамлакатдан юз миллионлаб қандай олиб чиқилади»га эътибор қаратди.

«Қирғизистондан давлат маблағлари мунтазам ва оммавий равишда ўғирланиши фош бўлди. Transparency Internationalишнидиққат билан кузатиб турибди ва тўлалигича суриштирув ўтказилишини талаб қилади», - дея ёзди ташкилот ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Халқаро Transparency International ҳаракатига 1993 йилда асос солинган бўлиб, унинг 100 дан ортиқ мамлакатда бўлими бор.

Бундан ташқари, Суриштирув журналистика жамғармаси «Суриштирув: қашшоқ мамлакатдан юз миллионлаб қандай олиб чиқилади» журналистик суриштирувига оид ўзининг баёнотини тарқатди. Баёнотда таъкидланишича, жамғарма «мамлакат фуқароларининг мамлакатда қонунчиликни жорий қилиш бўйича натижалар ва шаффофлик йўқлиги борасидаги эътирозларига» қўшилади.

«Биз жамоавий материаллда акс этган суриштирувдаги фактлар юзасидан, шунингдек суриштирувни олиб борган журналистларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш масаласида зудлик билан чоралар кўрилишини талаб қиламиз. Биз Қирғизистондаги фуқаролик жамиятлари ва барча ОАВдаги ҳамкасбларимизни бирлашишга ва бу йўналишни қўллаб-қувватлашни, суриштирув журналистикаси жанрини кучайтиришда бирдамликка чақирамиз. Журналистларнинг коррупцияга қарши фаолиятига қарши чиқишларни Қирғизистон ва унинг халқига қарши чиқиш дея баҳолаймиз», -дейилади баёнотда.

Суриштирув журналистика жамғармаси 2018 йил 14 сентябрь куни Қирғизистонда журналистиканинг мазкур жанрини ривожлантириш мақсадида ўз фаолиятини бошлаган.

«Азаттық» радиоси коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш Маркази (OCCRP) ва Kloop.kg сайти билан ҳамкорликда ўз суриштирувларининг иккинчи қисмини чиқарди, унда Қирғизистондан камида 700 млн доллар олиб чиқиб кетилгани таъкидланади. 10 ноябрь куни Истанбулда журналистик суриштирув фигурантларидан бири – келиб чиқиши уйғур бўлмиш хитойлик бизнесмен Айэркен Саймаити ўлдирилди. У журналистларга фирибгарликка Давлат божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг оиласи аралашиб қолганини айтган эди.

ҚР парламентининг депутати Искендер Матраимов акаси Райимбек Матраимов божхонадаги коррупцияга алоқадорлиги борасидаги хабарларни инкор қилди, унинг таъкидлашича, «журналистлар жиноятда гумон қилинганлардан олинган маълумотларга таянишган».

Президент аппаратида суриштирув юзасидан изоҳ берилди. Президент матбуот котиби Толгонай Стамалиева «материалда қайд қилинган вазият эътиборсиз қолмайди, ҳуқуқ тартибот идоралари материалда акс этган фактларни инобатда олади» дея ишонтирди.

XS
SM
MD
LG