Ссылки доступа

Туркманистон ИИВ ходимларига озиш юклатилди


Туркменистан

Айни дамда Туркманистон ИИВ ходимлари аттестациядан ўтмоқда. Азатлиқнинг Ашхобод, Мари ва Лебапдаги мухбирларининг хабар қилишларича, қўйилаётган талаблардан бири ходимларнинг вазнидир.

Жумладан, полиция ходимларига ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг вазни 100 килограммдан ошиб кетмаслиги маълум қилинган.

"Ходимларнинг билимлари ва жисмоний тайёргарликлари, шунингдек вазни кўрикдан ўтказилмоқда. Ходимларнинг вазни юз килограммдан ошиб кетмаслиги керак", - дея 21 ноябрь куни хабар берди Азатлиқ мухбири аттестациядан ўтган полиция ходимларидан бирининг сўзларига таянган ҳолда.

Азатлиқ билан суҳбатлашган полиция ходимларининг сўзларига қараганда, талаблар кескин қўйилган. Жумладан вазн ташлаш учун полиция ходимларига бир ой муҳлат берилган, буни ИИВнинг ҳозирги раҳбари “тўладан келган полиция ходимларини ёмон кўриши” билан изоҳлашган.

"Оғзаки кўрсатмага биноан барча полиция бўлинмаларига 25 декабргача вазн ташлай олмаган ходимлар эгалаб турган лавозимларидан қатьий назар ишдан бўшаш борасида ариза ёзишларидан огоҳлантирилган", - дея хабар беради Азатлиқ мухбири.

Маридаги Азатлиқ мухбирининг хабар қилишича, вазн ташлаш борасидаги талабга биноан айни дамда маҳаллий полиция бўлимларида жисмоний тренировкалар ўтказилмоқда.

"Маридаги Ашхобод кўчасида жойлашган стадионда ҳар куни вазн ташлаш мақсадида югуриб юрган полиция ходимларини кўриш мумкин. Улар шунингдек спортзалда футбол ваволейбол ўйнашмоқда. Маридаги ИИВ ходимларининг ҳаммасига озиш топширилди", - дея Маридаги Азатлиқ мухбири хабар беради.

XS
SM
MD
LG