Ссылки доступа

Диний ташкилотларни қўриқлаш ваколати ҳам миллий Гвардияга берилади


Диний ташкилотлар ва мактаблар 2020 йилнинг охирларидан бошлаб Миллий Гвардия томонидан қўриқланади.

Адлия вазирлигининг билдиришича, бу борада Вазирлар Маҳкамаси 21 ноябрь куни Миллий Гвардия томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатини тасдиқлади.

Қарорга асосан мактабларда ва масжидларда, шунингдек, бошқа ибодат жойларига “Хавотир тугмачалари” ўрнатилади.

Бундан ташқари, Миллий Гвардия банкларни, транзит юкларни, автотранспортда ташилаётган моддий бойликларни, портловчи, радиоактив, заҳарли ва бошқа юкларни қўриқлаш ваколатига ҳам эга бўлади.

2019 йилнинг ўрталарида Миллий Гвардияга давлатга қарашли ва ўта муҳим объектларни қўриқлаш ваколати берилган эди.

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари президент Шавкат Мирзиëевнинг қудаси Ботир Турсуновдир.

XS
SM
MD
LG