Ссылки доступа

Оренбургдаги аварияда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди


Ukraine -- Mykolaiv oblast, car accident with Belarus car involved
Ukraine -- Mykolaiv oblast, car accident with Belarus car involved

Россиянинг Оренбург вилоятида 24 ноябрь куни юз берган авария оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Оренбург-Оқбулоқ автомагистралида микроавтобус ва юк машинаси тўқнашиб кетган. Микроавтобусда жами 8 киши, жумладан, Ўзбекистоннинг 5 фуқароси бўлган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда 4 нафар марҳумнинг жасадини ватанга юбориш масаласида ишламоқда.

Аварияда жароҳат олган бир нафар ўзбекистонлик эса Оренбург вилоят касалхонасига ётқизилди.

Аввалроқ агентликлар Оренбург-Оқбулоқ автомобил йўлининг 15-километрида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини олиб кетаётган Hyundai микроавтобуси ва Scania юк машинаси тўқнашиб кетгани ҳамда 6 киши, жумладан, 6 ёшли бола ҳалок бўлганини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG