Унинг айтишича ТИА учунРоссия 200 млн рубл ($3 млн.дан зиёд) ажратди.
«Сиёсий қарор қабул қилинди. Экспертлар гуруҳи иш олиб бормоқда. Хитой томони розилик берди. Мен икки марта Хитойга бордим, ташриф доирасида бу масала бўйича музокаралар олиб борилди. Россия президенти билан ҳам музокаралар олиб борилди, сиёсий қарор қабул қилинди», - деди.
“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл қурилиши борасидаги ташаббус 2000-йилларда илгари сурилган, аммо шундан бери ҳаётга татбиқ этилмай келади. 2002 йилда Пекин бўлажак йўлнинг ТИАсини аниқлаштириб олди ва унинг йўналишини белгилади. Бу ғояга кўра Торугарт довонидан ўтадиган йўл Арпа джайлоо (яйлови) орқали ўтиши, кейин эса Узген тумани орқали Қорасув шаҳрига ва у ердан Ўзбекистонга ўтиб кетиши керак бўларди. Темир йўлнинг умумий узунлиги 268 километрни ташкил қилиши керак эди.
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев хокимиятга келганидан кейин “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” маршрути ўрнига “Тожикистон-Қирғизистон-Қозоғистон-Россия” йўналиши бўйича йўл қуриш ғоясини илгари сурди. Аммо бу ташаббусни ҳеч ким қўллаб-қувватламади. Шундан кейин ҚР расмийлари “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” лойиҳасига қайтишди ва янги маршрут таклиф қилишди.
2017 йилда “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” йўл қурилиши бўйича уч томонлама ишчи гуруҳи тузилди, ҳамда учта турли вариант кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.