Унинг сўзларига қараганда, ОДКБ сессияси мажлисида Беларус, Россия, Қозоғистон, Тожикистон президентлари ва Арманистон бош вазири иштирок этади. Мамлакатларнинг етакчилари 21 та масалани муҳокама қиладилар.
«Сессия давомида Қирғизистон ташаббуси билан минтақавий ва глобал таҳдидларга қарши курашда халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги баёнот имзоланади. Сессия доирасида ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари Кенгашининг, шунингдек ОДКБ мамлакатлари хавфсизлик кенгаши қўмитасининг мажлислари бўлиб ўтади», — дея хабар берди Данияр Сидиқов.
Сидиқовнинг таъкидлашича, Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 27 ноябрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни олий сиёсий даражага олиб чиқишга қаратилган ташрифнинг энг юқори кўриниши бўлади.
«Қозоғистон президентининг давлат ташрифи доирасидақирғиз-қозоқ ҳамкорлик масалаларига қаратилган истиқболли масалалар юзасидан фикр алмашинилади. Мазмун-моҳияти жиҳатидан қирғиз-қозоқ ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда», — дея таъкидлади Данияр Сидиқов. Унинг таъкидлашича, чегара олди ҳамкорлик, транспорт, миграция, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга бағишланган ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
27-28 ноябрь кунлари Бишкекда йўл ҳаракатида чекловлар жорий қилинади. «Шаҳарликлар буни тушуниш билан қабул қилишларини илтимос қиламиз», — дея Бишкек аҳлига мурожаат қилди Данияр Сидиқов.