Ссылки доступа

Тожикистонда айблов қийноқ қўллаган милиция ходимларига 23 йилгача муддат берилишини сўрамоқда


Заседание проходит в здании суда города Душанбе
Заседание проходит в здании суда города Душанбе

Айблов Душанбе шаҳар Ички ишлар бошқармаси биносида қийноқлар бўйича жиноий иш фигурантларига 15 йилдан 23 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўрамоқда. Судланувчилар ушлаш вақтида қийноқлар қўлланилганини рад қилмоқда.

Пойтахтдаги милиция бўлимининг тўрт ходими устидан суд уч ойдан бери давом этмоқда. Душанбе шаҳар ИИБ жиноий қидирув бўлими бошлиғи ўринбосари Фарҳод Нурхонов ва унинг қўл остида ишловчилар — жиноий қидирув бўлими бошлиғи Аваз Сабзаев, бўлим ходими Икромиддин Аҳлиддин ва терговчи Умед Ваҳҳобовга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят Кодексининг 316 моддаси («Хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш») ва 143.1 моддаси («Қийноқлар») бўйича жиноий иш очилган.

Радио Озоди манбасининг айтишича, жума куни суд мажлисида давлат айбловчиси Фарҳод Нурхонов учун 23 йил колония, Аваз Сабзаев, Умед Ваҳҳобов ва Икромиддин Аҳлиддин учун эса 15 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўраган.

Фарҳод Нурхоновнинг адвокати Абдукарим Абдулҳамидов 25 ноябрь куни Радио Озодига давлат айбловчилариннинг талабига қарши чиқишини маълум қилди. Унинг айишича, кўплаб айбловлар суд жараёнида тасдиғини топмади. «Сешанба куни мен судга ўз ҳимоям остидаги шахснинг айбсизлигини исботламоқчиман», дея баёнот берди. Бундан аввалроқ собиқ тартиб посбонлари айрим йўл қўйган хатоларини тан олган ҳолда ҳибсга олинганларга нисбатан қийноқ қўлланилганини инкор қилишган эди.

Судланувчилар26 ноябрь куни сўнги сўзни айтишади, дея хабар берди Душанбе шаҳар суди.

Тергов Радио Озоди сайтида пойтахт милиция ходимлари томонидан ушлаш вақтида «сохталаштириш», таҳдидлар ва қийноқлар борасида эълон қилинган мақоладан сўнг бошланди. Душанбеда яшовчиҲамза Солеховнинг айтишича, милиция ходимлари уни 200 граммдан ортиқ гиёҳванд моддани ноқонуний суратда сақлашда айблаб, иқрорий кўрсатма олиш мақсадида калтаклашган ва электр токи билан қийноққа солишган.

Собиқ тартиб посбонлари айрим йўл қўйган хатоларини тан олган ҳолда ҳибсга олинганларга нисбатан қийноқ қўлланилганини инкор қилишмоқда. 22 октябрь куни собиқ терговчи Умед Ваҳҳобов судда пора олганини тан олди. Унинг айтишича, Ҳамза Солеховнинг куёви Хуршед Абдуҳалимов $2 минг таклиф қилган ва қўйилаётган айбловни енгилроғига алмаштиришни сўраган. «Мен $1600 олдим, $400 ни қайтариб бердим. Енгилроқ моддага ўзгартирмадим. Мен улардан пул сўрамадим. Ҳамза Солеховни қийноққа солмадик», - дея баёнот берди Ваҳҳобов.

Бундан аввалроқ, милиционерлар Хуршед Абдухалимовни ҳам бу ишга қўшиш билан пўписа қилиб.ундан 5 минг доллар пора таъма қилгани маълум қилинган эди. Абдуҳалимов ўз уйида Нурхонов юборган одамга$100 купюрада $2800 берган. «Шундан сўнг Нурхонов пулни олгач уни ИИБга чақирган ва катта терговчи Умед Ваҳҳобовга юборган, у моддани енгиллаштириш ва жавобгарликдан озод қилиш эвазига яна$2 минг сўраган. Абдухалимов порани $1600гача оширди», деган эди аввалроқ манба.

Ҳамза Солеховнинг таъкидлашича, у айбига иқрор бўлиши учун милиция ходимлари уни қаттиқ калтаклаган ва қийноққа солган. «Улар мени ток билан қийнашди, кўзларимдан аланга чиқиб кетди. Мен бақирардим, аммо бақириғимни ҳеч ким эшитмасди – оғзим скотч билан мустаҳкам боғланган эди», - дейди Ҳамза Солехов. Унинг сўзларига қараганда, қийноқларга чидай олмай милиционерлар томонидан тайёрлаб қўйилган қоғозга имзо чеккан.

Экспертиза Ҳамза Солеховга нисбатан қийноқ қўллаш фактини исботлади. "Олинган жароҳатлар характеристикаси унга нисбатан ўтмас матоҳ билан 07.01.2019да жароҳат етказилганини исботлади. Бармоқ ва ўнг ёнбошдаги жароҳатлар электр токининг асоратларидан далолат беради” – дейилади жиноий ишга тикилган судмедэкспертлар хулосасида.

Ҳамза Солеховнинг айтишича, бу милиция ходимлари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилингани юзасидан шикоят қилган одамлар сони 17 кишига етди.

"Меня заставили лечь животом на пол, обмотали руки и ноги скотчем и пытали током"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:59 0:00
XS
SM
MD
LG