Ссылки доступа

Туркманистонда Википедия блокланди


Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов

Эркин онлайн энциклопедия блоклангани ҳақида Tukmen.News нашри хабар берди.

Нашрнинг хабар қилишича, бу яқинда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухаммедов ҳақида​ Википедиядаги мақоланинг янгилангани билан боғлиқдир.

Мақолага Ашхабоддаги АҚШ элчихонаси ходимлариннинг ёзишмалари қўшилган. Бу ёзишмалар бир неча йил муқаддам WikiLeaks да эълон қилинган эди.

Нашр блокировка бир неча кун муқаддам бошлангани ҳақида хабар берган манбага таянади. Унга қадар эса, 5 ноябрь куни Бердимухамедов ҳақидаги мақолага «Шахс ва қарашлар» деган бўлим қўшилди, унда туркман етакчиси ҳақида ижобий бўлмаган тафсифнома акс этган WikiLeaks материаллари ўрин олган.

10 йил муқаддам ошкор бўлган ёзишмаларда америкалик дипломатлар Бердимухамедовни «микро-менеджментга интилувчи такаббур, қасд қилувчи, қасоскор инсон сифатида таърифлашган, у ўзидан ақлли инсонларни яхши кўрмаслиги қайд қилинган». Бу ҳужжатларда туркман етакчиси, «шубҳали, ҳеч кимга ишонмайдиган, ғайритаббий, жуда ҳамконсерватив, ёлғончи, «яхши актёр», қасоскор инсон» сифатида таърифланади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Википедия сайти Бердимуҳаммедов шахсига сиғиниш борасида танқидий мақолалар эълон қилинганига қарамай Туркманистонда очиларди.

Alexa таҳлилий сайтининг маълум қилишича, Википедия Туркманистонда энг кўп кириладиган сайтлардан бири ҳисобланади. Туркманистондамустақил ахборот манбаларига кириш кескин блокланади. Мамлакатда Азатлиқ радиоси ва бошқа ўнлаб медиа ташкилотларнинг сайтлари блокланган.

Бундан ташқари мамлакатда барча ижтимоий тармоқларнинг сайтлари, файл ва мессенжерлар алмашув сервислари амалда блокланган.

2019 йилда “Чегара билмас репартёрлар” халқаро ташкилотининг жаҳондаги сўз эркинлиги рейтингида ​ Туркманистон сўнгги -180 ўринни олди, . Халқаро ташкилот Бердимухамедовни «интернет душмани» дея таърифлайди.

XS
SM
MD
LG