Ссылки доступа

Ж. Ортиқхўжаев пойтахт аҳли хусусий уй-жой ширкатларидан 27 млрд. сўм қарз эканини маълум қилди


Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтган йиғилишда пойтахтда кўп қаватли уй-жой фонди ва қишга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимият матбуот хизматининг хабар қилишича, йиғилишга шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев раислик қилган.

Kun.uz нашри хабар қилишича, айни йиғилишда Тошкент шаҳри аҳолисининг хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан (ХУЖМШ​) қарийб 27 млрд. сўм қарзи борлиги маълум қилинган.

Йиғилишда қайд этилишича, бугунги кунда шаҳарда "том қисмидан чакки ўтиш, лифт ишламаслиги, иссиклик таъминоти талаб даражасида эмаслиги ҳамда ертўлалардаги қувурлар носозлиги юзасидан ечимини кутаётган муаммолар" бор.

Бу муаммоларнинг ҳал бўлмай қолаётганига эса баъзи туманларда мулозимларнинг лаёқатсизлиги, аксар туманларда эса аҳолининг хусусий ширкатлардан қарзи йиғилиб қолгани сабаб экани айтилган.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги 9964 та кўп квартирали уйларга 2072 та ХУЖМШлари ва 187 та Бошқарув компаниялари хизмат кўрсатиб келмоқда.

Айтилишича, 2013-2018 йиллар учун ХУЖМШга жами 808,9 млрд сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилган. Бугунги кунга келиб бу маблағларнинг фақат 253,2 млрд сўмлик қисми қайтарилган.

Мажлисда аниқланган камчиликлар туманлар кесимида алоҳида кўриб чиқилган ва уларни тезкорлик билан бартараф этиш буйича мутасаддиларга топшириқлар берилган.

XS
SM
MD
LG