Ссылки доступа

Bloomberg: Туркманистон нефтегаз конлари миллионлаб автомобиллардан чиқадиган газ манбаси ҳисобланади


Дарваза (Врата ада). В 1971 году геологи вели разведку запасов газа в Туркменистане и обнаружили заполненную газом подземную каверну (пустоту). Чтобы газ не выходил наружу, его подожгли. Кратер горит уже 45 лет.
Дарваза (Врата ада). В 1971 году геологи вели разведку запасов газа в Туркменистане и обнаружили заполненную газом подземную каверну (пустоту). Чтобы газ не выходил наружу, его подожгли. Кратер горит уже 45 лет.

Йўлдошлар орқали вулқонларни кузатиш Туркманистон нефтгаз конлари миллионлаб автомобиллардан чиқадиган газ миқдорча атроф-муҳитни ифлослантириши аниқланди.

«Bloomberg» агентлиги 23 ноябрь куни, суньий йўлдошлар орқали вулқонларни кузатиш билан шуғулланувчи GHGSat Inc компанияси Марказий Осиёдаги метан миллионлаб автомобиллар чиқарадиган газга тенг бўлиб, унинг манбаи нефтегаз конлари ҳисобланишини маълум қилгани борасида хабар тарқатди.

Нашр маълумотига кўра, компания вулқонлардан чиқадиган газлар миқдорини ўрганаётган вақтда тушунарсиз учта доғни пайқаб қолган. Текширувлардан сўнг Монреалда жойлашган GHGSat Inc компанияси ўз ҳисоботида вулқонларни ўрганиш чоғида қудратли газ шлейфи пайқалгани ҳақида ёзди. Бугаз Туркманистон ғарбидаги Корпеж нефтегаз конидан чиқаётгани аниқланди.

Радио Азатлиқ 2010 йилда «Корпеж-Гуртгуйи» конида қиймати 40 миллион долларга тенг газни қайта ишлаш мажмуаси ишга туширилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

GHGSat президенти Стефан Жермен (Stephane Germain)нинг айтишича, газ чиқарилиши акс этган сурат 2018 йил бошларидан 2019 йилнинг февраль ойигача олинган бўлиб, коинотдан олинган саноат метанининг сизиб чиқишини акс эттирган илк сурат ҳисобланади. Шундан сўнгкомпания дипломатик каналлар орқали АҚШ, Канада ва Европа мамлакатларига мурожаат қилиб, Туркманистонни метан гази чиқиши борасида огоҳлантиришларини сўраган. Унинг сўзларига қараганда, Туркманистон тўғридан тўғрикомпания билан боғланмаган, аммо фазодан олинган суратлар май ойидан бошлаб ҳавога метан гази чиқиши тўҳтатилганини қайд қилган.

Жерменнинг айтишича, Туркманистоннинг Копеж нефтгаз конидан атмосферага чиқадиган метан миқдори миллионлаб енгил автомобиллардан чиқадиган газ миқдорига тенгдир. У шунингдек, метаннинг чиқишини фазода бўлсада исботловчи илк далил эканлигини эслатиб қўйди.

Одатдагидек Туркманистон энергетика вазирлиги ва Давлат газ компаниясидан бу борада изоҳ олишнинг имкони бўлмади. Бу янгилик Туркманистон хукуматининг мажлисидан кейин пайдо бўлди. Хукумат мажлисида ​ президент нефтегаз тармоғи фаолиятини танқид қилди, шунингдек «табиатни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратишни» топширди.

XS
SM
MD
LG