Ссылки доступа

Россияни тўрт йилга Олимпиададан четлатиш тавсия қилинмоқда


Жаҳон антидопинг агентлиги - ВАДАнинг меъёрлар бўйича қўмитаси Россияни тўрт йилга Олимпиада ўйинларидан четлатишни тавсия қилмоқда.

ВАДА 25 ноябрь куни Москвадаги антидопинг лабораториясидан январь ойида олинган айрим намуналар текширилганида антидопинг талаблари бажарилмаётгани аниқланганини билдирди.

ВАДА ўз қўмитасининг таклифи асосида 9 декабрь куни якуний қарорни қабул қилади. Агар Россия ўйинлардан четлаштирилса, у ҳолда рус спортчилари 2020 йилда Токиода ўтадиган Ёзги Олимпиада ва 2022 йилда ўтадиган Қишки Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

2015 йилда давлат ҳомийлик қилган Россия антидопинг агентлигида допинг жанжали юзага чиққач, Россиянинг халқаро мусобақаларда қатнашиши тақиқланган эди.

XS
SM
MD
LG