Ссылки доступа

Туркманистонда иситишда муаммолар бор, аммо аҳолига бу борада гапириш тақиқланган


Жители Туркменистана

Кунлар совиши билан Туркманистоннинг турли бурчакларидан Азатлиқ таҳририятига турар-жойлар иситиш тизимидаги муаммолар билан боғлиқ шикоятлар келмоқда.

Ўтган ҳафта мобайнида Лебап вилоятининг Дарганота ва Газоджак этрап(туман)ларидаги мактабларда истиш тизими ва газ таъминоти текширилди. Ашхобод ва Лебап вилоятлари таълим тизими вакиллари билан бир қаторда текширишда миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам иштирок этди. Бу туманлардаги иситиш тизимида текширувлар Азатлиқ радиосида Дарганота этрапи мактабларидаги иситиш тизимидаги муаммолар ҳақида эълон қилинган хабардан сўнг бошланди.

25 ноябрь куни Азатлиқ мухбирининг хабар қилишича, амалдорлар газқувурларининг янгилаш режаси ҳақида гапиришган. Шу билан бирга, комиссия мактабларни истишида «газ баллонларидан фойдаланиш заруриятини» ҳам кўриб чиқмоқда.

Азатлиқ мухбирининг сўзларига қараганда, иситиш тизимини текшириш билан бир қаторда, мактаб ходимларидан иситиш билан боғлиқ муаммоларни ошкор қилмаслик сўралган. «Миллий Хавфсизлик вазирлиги вакиллари иситиш билан боғлиқ муаммоларни ошкор қилмасликни сўрашди ва бу масалани ҳал қилишга ваъда беришди»,- дея хабар беради Азатлиқ мухбири.

Совуқ кунларда иситиш тизимидаги муаммоларга қарамай ўқувчилардан синфларда мактаб формасида ўтириш талаб қилинмоқда. Азатлиқ мухбирининг хабар қилишича, мактаб формаси талабларига бўйсинмаганлик учун мактаб директорлари ишдан бўшашлари мумкин.

Туркманистонда аҳоли пунктлари оммавий равишда газлаштирилганидан сўнг газ баллонларидан фойдаланишга барҳам берилган эди. Аммо мамлакатда газқувури етиб бормаган аҳоли пунктлари кўп. Айни дамда иситиш муаммоси билан Мари аҳолиси, жумладан шаҳардаги кўп қаватли уйларда яшовчилар ҳам тўқнаш келган.

«Ҳозир Мари вилоятида кунлар совуқ. 23 ноябр куни қор ёғди. Иситиш тизими Мари шаҳридаги кўпқаватли уйларни исита олмаяпти»,- дея хабар беради Мари вилоятидаги Азатлиқ мухбири. Унинг айтишича, кунлар совиб кетиши билан Маридаги иситиш тизими трубалари ёрилиб кетмоқда.

Шу каби шароитларда кўпқаватли уйларда истиқомат қилувчилар электр печларидан фойдаланишга мажбур. Айрим аҳоли иситишда газ печларидан фойдаланмоқда. Оммавий равишда электр иситиш қурилмаларидан фойдаланганлик туфайли электртармоқдаги оғирликлар оқибатида электр таъминоти ишдан чиқишига сабаб бўлмоқда. Бир вақтлар оммалашган газ печларидан шаҳарларда фойдаланиш тақиқланган.

XS
SM
MD
LG