Ссылки доступа

Бишкекка Қозоғистон президенти Қасым-Жомарт Тоқаев келди


Қозоғистон президенти Қасым-Жомарт Тоқаев 27 ноябрь куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди. ҚР президенти матбуот хизматининг хабар беришича, «Манас» аэропортида олий даражадаги меҳмонни Сооронбай Жээнбеков кутиб олди.

Таъкидланишича, Тоқаев Жээнбеков билан музокоралар олиб боради ҳамда Қирғизистон ва Қозоғистон давлатлараро Олий Кенгашининг V мажлисида иштирок этади. Шунингдек, давлат раҳбарлари тарихий-мемориаль «Ата-Бейит» мажмуасига ва Чингиз Айтматов уй музейига боришади.

28 ноябрь куни Бишкекда Коллектив хавфсизлик Шартномаси ташкилоти коллектив хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG