Шу кунларда Россия пойтахтидаги Таганск суди Нозим Азимов ва Ўктамжон Ражабматовни икки ойга - –20 январга қадар ҳибсга олиш борасида қарор қабул қилди, дея хабар беради Россия ОАВ. Уларга нисбатан РФ Жиноят кодексининг 205.2 «Террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун ошкора чақириқ, терроризмни ошкора оқлаш ёки Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда терроризмни тарғиб қилиш» моддаси бўйича жиноий иш очилди. Тергов Россия Тергов Қўмитасининг пойтахт бўлими томонидан олиб борилмоқда. Уларга нисбатан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 300 минг рубл миқдорида жарима солиниши мумкин.
Тожикистоннинг яна бир фуқороси яқинда Иркутскда қўлга олинди. 26 ноябрь куни РФ Тергов Қўмитасининг Иркутск области бўйича Тергов бошқармаси 26 ёшли Тожикистон фуқоросига айблов қўйилганини маълум қилди. Унга нисбатан "террорчилик фаолиятида иштирок этиш", "қонунга зид равишда ўқотар қурол, ўқ-дорига эга бўлиш, бериш, сотиш, олиб ўтиш ва олиб юриш”, “уюшган жиноий гуруҳ томонидан қонунга зид равишда қурол тайёрлаш”, “тўдада иштирок этиш” “таъмагирилик”, “қурол сифатида фойдаланилган буюм билан инсон саломатлигига енгил зиён етказиш”, шуниндек “уюшган гуруҳ томонидан одам ўғирлаш”айблари қўйилган.
Тергов версиясига кўра, исми шарифи айтилмаётган айбланувчи Иркутск шаҳрида бўлиб турган вақтида “Ислом Давлати”(ИД) гуруҳининг фаол тарафдори бўлган, узоқ вақт давомида танишлари билан уларни Сурия ҳудудларидаги ИД сафларига юбориш масаласида музокоралар олиб борган. «Ёш йигит танишларини ИД томонида туриб жанговор ҳаракатларда иштирок этишга даъват қилган ва уларни ишонтирган. Бундан ташқари айбланувчи танишларини Сурия Республикаси худудларига боришни ва жангавор тажрибани ўзлаштириб олганидан сўнг террор фаолиятида иштирок этишга даъват қилган», дейилади РФ Тергов Қўмитасининг Иркутск область Тергов бошқармаси хабарида.
Тожикистон фуқоролари қандай ва қай вазиятда ҳибсга олингани ҳақида хабар берилмади. Айбланувчиларнинг қариндошлари ва яқинларининг уларни ҳибсга олиниши борасидаги фикрлари ҳозирча келиб тушмади. Шунингдек ушланганларнинг адвокат олгани ёки олмагани ҳам маълум эмас.